Етти кун      Бош саҳифа

Маҳалладаги муаммо ижобий ечим топди

Инсон қадри устувор бўлган жамиятда кичик бир мурожаат ҳам эътибордан четда қолмайди. Зеро, аҳолининг осойишта ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш халқ вакилларининг кундалик фаолиятидаги энг муҳим вазифалардан биридир.

Маҳалладаги муаммо  ижобий ечим топди

Ана шундай масъулият билан Бухоро шаҳридаги «Шодлик» маҳалласи аҳолиси томонидан кўтарилган долзарб масалага ижобий ечим топилди.

Гап шундаки, маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофида ўсиб турган айрим дарахтларнинг шохлари хонадонлар деразаларига яқинлашиб кетгани фуқаролар учун ноқулайлик туғдираётган эди. Айниқса, кучли шамол пайтида бу ҳолат электр тармоқлари ва уй деворларига шикаст етказиши, аҳоли хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги аниқланди.

Мазкур муаммо халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Дилором Муҳаммадиеванинг бевосита аралашуви ва ташаббуси билан қисқа муддатда ҳал этилди. Энг муҳими, жараён давомида дарахтларга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, экологик талаблар ва агротехник қоидаларга қатъий риоя қилинди. Тегишли хизмат вакиллари томонидан дарахт­ларнинг ортиқча ва хавф туғдираётган шохлари санитар тартибга келтирилди.

Натижада «Шодлик» маҳалласи аҳлининг мурожаати қаноатлантирилиб, ҳудудда фуқаролар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилди. Бу каби тадбирлар халқ вакилларининг сайловчилар билан доимий мулоқотда экани ҳамда ҳар бир муаммога инсон манфаати нуқтаи назаридан ёндашилаётганининг амалий ифодасидир.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар