Етти кун      Бош саҳифа

Болаларнинг хавфсиз келажаги учун

Бугунги кунда мактабгача таълим тизими нафақат билим бериш маскани, балки келажак авлоднинг жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб шаклланишини таъминловчи асосий бўғин ҳисобланади. Шу боис, таълим муассасаларида яратилган шароитларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш халқ вакиллари фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Яқинда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодир Юнусов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева Сергели туманидаги «Эзгулик» маҳалласида жойлашган 593-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассасадаги реал ҳолатни атрофлича ўргандилар. 447 нафар болажонлар тарбияланаётган ушбу масканда таълим сифати, озиқ-овқат таъминотининг меъёрларга мувофиқлиги ҳамда иситиш тизимининг барқарор ишлаши ижобий баҳоланган бўлса-да, ўрганишлар давомида инфратузилмага оид қатор оғриқли муаммолар ҳам кўзга ташланди.

Хусусан, бино деворларининг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, хоналардаги пол қисмида юзага келган ёриқлар санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, муассаса ҳовлисидаги эскирган асфальт қопламаси болаларнинг эркин ҳаракатланиши ва сайр қилишида жароҳат олиш хавфини туғдирмоқда. Энг ачинарлиси, болажонларнинг жисмоний чиниқиши учун хизмат қилиши лозим бўлган сузиш ҳавзасининг йиллар давомида фойдаланишга яроқсиз ҳолатда экани муассаса имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини кўрсатади. Аниқланган ушбу муаммоларни бартараф этиш, бинони капитал таъмирлаш дастурига киритиш ва моддий-техник базани янгилаш юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

– Асосий мақсадимиз фақат камчиликларни қайд этиш эмас, балки уларнинг амалий ечимига эришишдир, – дейди Ўзбекис­тон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева. –Болажонларимиз энг замонавий, шинам ва хавфсиз шароитда тарбияланиши – бугунги куннинг кечиктириб бўлмас талаби. Маҳаллалардаги таълим ташкилотларининг ҳолати нафақат давлат назоратида, балки кенг жамоатчилик ва депутатларнинг доимий эътиборида бўлиши шарт. Зеро, соғлом муҳитда камол топган бола эртага жамиятнинг мустаҳкам устунига айланади.

Ҳозирда мазкур муаммоларни ҳал этиш жараёни устидан қатъий депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар