Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

«Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғини раиси фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларини кўриб чиқиш ваколатига эгалиги белгиланган бўлса, энди янги таҳрирдаги Қонституцияда «Ўзини-ўзи бошқариш органи фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар» қаторига киритилиб, фуқаро йиғинлари раисларининг мурожаатларни кўриш ваколати конституциявий даражага кўтарилди. Ҳақиқатда ҳам кўпгина мурожаатлар, маҳалланинг ўзида ҳал қилиниши мумкин. Бунинг учун маҳалла раислари имкониятдан тўғри фойдалана олиши, юқори идоралар билан ҳамкорликни тўғри ташкил қила олиши зарур.

Фуқаролар йиғини раиси, фуқароларни фақат маҳалла идорасида қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш билан чекланмай, Кенгаш раисини, ҳокимнинг фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни ҳал қилиш ишларида бевосита иштирок этса, бу одатий ҳолга айланса, натижа ижобий бўлиши мумкин.

Шунингдек, Кенгаш раиси ва ҳокимларнинг сайёр қабулларини маҳаллаларда уюштириш ва унда маҳалла раислари иштироки тўлақонли самара беради. Айниқса, камбағалликни қисқартириш, муҳтожларга ижтимоий таъминотни кучайтириш, ишсизликни камайтириш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалаларида давлат органлари билан ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги ўта муҳимдир.

Ҳозирги кунда мурожаатлар фақат маҳалла раисларига эмас, «еттилик» аъзоларига ҳам тақдим қилинмоқда. Бундай ҳолда, маҳалла раислари «еттилик» аъзоларини мурожаатлар билан ишлашини мувофиқлаштириш, ижобий тажрибани оммалаштириш, «еттилик» аъзоларига ҳар томонлама, услубий ёрдам кўрсатиши мақсадга мувофиқдир.

Қисқаси маҳаллий бошқарувдаги янги модель, энг аввало, давлат ҳокимияти органлари билан ўзини ўзи бошқариш органларининг мақсадли, самарали, ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамдир. 2017 йилдан бошлаб фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор берилаётганини ҳеч ким рад этмаса керак. Бу борадаги қонунчилик ҳам доимий такомиллаштириб борилмоқда. Стратегик ҳужжатларимизда бу борада муаммони ҳал қилиш чоралари белгиланмоқда.

Шуниси эътиборлики, маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлашнинг талаб даражасида бўлиши учун, фақат мурожаатларни тўғри қабул қилиш, тақсимлаш, ҳал қилиш, мурожаатчига тегишли қарорни ўз вақтида етказиш билан чекланмай, мурожаатларни (ҳуқуқбузарликларни) келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганишга, уларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина ши­коят­лар маҳалладаги муҳитдан, яъни у ердаги ҳуқуқ­бузарликдан, инсон ҳаёти, мол-мулкига нисбатан вужудга келаётган хавф-хатардан, шу масалада етарлича профилактик чоралар йўлга қўйилмаганлигидан келиб чиқмоқда. Муаммоларни ҳал қилишда эса Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим роль ўйнайди.

Мазкур қарор турли жиноятларни келтириб чиқараётган қонунбузарликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаб берди. Қарор билан тасдиқланган Концепциядаги қуйидаги икки ҳолат:

– маҳаллаларга вилоят даражасидаги прокурорнинг ва ички ишлар органи бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишлигича тармоқ ва соҳавий хизмат раҳбарлари номма-ном бириктирилиб, ҳафтада уч кун уларнинг иши бевосита ушбу маҳаллаларда ташкил этилиши, самарадорлик индикатори юритилиши ва ҳар ойда фаолиятини баҳолаб бориш йўлга қўйилиши;

– туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик иш бошланиши ва якуни ўша ерда амалга оширилишини белгиловчи қоидалар, маҳаллалардаги барча муаммоларни аниқлаш (бунда фуқароларни арзини эшитиш орқали) имконини беради ва Президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга имконият яратади.

Маҳаллий бошқарувнинг янги модели муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш вақти келган кўринади. Амалдаги қонун бугунги кундаги шиддатли ислоҳотлар, хусусан, «маҳалла еттилиги» тизими ва рақамлаштириш талабларига тўлиқ жавоб бермай қолди. Янги қонунни қабул қилишдан асосий мақсад – маҳаллани нафақат ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази, балки ҳудудий муаммоларни мустақил ҳал этувчи тузилмага айлантиришдир.

Шунинг учун, қонунда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ваколатлари ҳамда ўзаро ҳамкорлик механизмлари аниқ белгиланиши лозим.

Маҳаллаларга ўз ҳудудидаги муаммоларни (йўл таъмири, ичимлик сув, ободонлаштириш) «Маҳалла бюджети» тизими орқали мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилиши уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаб, ўз ҳудудларини ривожлатиришда масъулликларини оширган бўлар эди.

 

Акмал ИСАБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий

суди бош консультанти




Ўхшаш мақолалар

Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔9

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

🕔14:46, 12.03.2026 ✔156

Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

Батафсил
Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

🕔15:46, 06.03.2026 ✔224

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 9    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 156    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 224    🕔 15:46, 06.03.2026
  • Жадидларнинг экологик мероси қандай ёки  «Яшил шаҳар»

    Жадидларнинг экологик мероси қандай ёки «Яшил шаҳар»

    ХХ аср бошида Туркистон заминида юзага келган жадидчилик ҳаракати одатда фақат сиёсий озодлик, маориф ислоҳоти ва тил истиқлоли доирасида талқин этилади. Бироқ жадид боболаримизнинг фаолиятига чуқурроқ назар ташласак, уларнинг дастурларида бугунги куннинг энг глобал муаммоси — экологик барқарорлик ва инсоннинг табиат билан уйғунлиги масаласи марказий ўринлардан бирини эгаллаганини кўрамиз.

    ✔ 470    🕔 14:59, 12.02.2026
  • Фаровонлик тафаккурни  туман  билан қопламасин

    Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин

    Оғир замонлар кучли инсонларни яратади.

    Кучли инсонлар яхши замонларни яратади.

    Яхши замонлар заиф одамларни яратади.

    Заиф одамлар оғир замонларни яратади...

    ✔ 492    🕔 08:50, 05.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар