Етти кун      Бош саҳифа

Ўрта бўғин тиббиёт ходимларини тайёрлаш қониқарлими?

Бухоро вилоятидаги сайловчилар ҳузурига борган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ўринбосари Ойбек Раҳимов Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлиб, муассасадаги ўқув жараёнлари ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўрта бўғин  тиббиёт ходимларини тайёрлаш қониқарлими?

Малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, ўрта бўғин мутахассислари билим ва кўникмаларини замон талаблари даражасида шакллантириш бугунги таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим бўғини ҳисобланади.

Депутатлик ўрганишлари давомида асосий эътибор назарий билимларни амалиёт билан уйғун ҳолда ташкил этиш, ўқув хоналари ва лабораториялар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳолатига қаратилди. Айниқса, таълим тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ўқитиш жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мулоқот давомида техникумда яқин келажакда таълим жараёнларини хорижий тилларда ҳам ташкил этиш, бу орқали талабаларнинг халқаро тиббий стандартларни ўзлаштиришига имконият яратиш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Депутат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни турли ижтимоий ва илмий ло­йиҳаларга кенг жалб этиш ҳамда истиқболли стартап ғояларини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади. Муассаса масъулларига ёшларнинг ижодий ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, замонавий тиббий билимларни эгаллашлари учун янги имкониятларни яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар