Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМаҳаллабай ишлаш тизими давлат органлари ва халқ ўртасидаги энг яқин кўприкка айланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Отамуратов Ҳамид Олимжон маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» аъзолари ва фаоллар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ҳудуддаги ижтимоий масалалар, аҳолининг турмуш шароити ва маҳалланинг ички имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
Маҳалладаги эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолати, уларга кўрсатилаётган моддий ёрдам масалалари мулоқот марказида бўлди. Депутат ҳар бир мурожаат ва мавжуд ҳолатни таҳлил қилар экан, ижтимоий адолатни таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини алоҳида қайд этди. Шунингдек, давлат томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан фуқароларнинг тўлиқ ва самарали фойдаланишини таъминлашда маҳалла институтининг роли беқиёс эканига урғу берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув якунида аҳолини қийнаётган муаммолар бўйича аниқ ва амалий ечимлар ишлаб чиқилди. Депутатлик назорати доирасида кўтарилган масалаларни тизимли ҳал этиш бўйича масъуллар билан келишиб олинди. Бу каби мулоқотлар нафақат жойлардаги муаммоларни тезкор аниқлаш, балки халқнинг давлат вакилларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил