Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилЭкологик ислоҳотларнинг туб моҳияти одам ва олам муносабатларини атрофлича қамраб олиши билан эътиборлидир. Бугунги кунда экологик масалаларга худди шу нуқтаи назардан қаралаётгани катта аҳамият касб этмоқда.
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида «Ўзбекистон Республикасида 2027-2050 йилларга мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия» лойиҳаси доирасида тақдимот ана шундай самарали ёндашувни ўзида акс эттирди.
Унда М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг «Иқтисодий ва молиявий стратегиялар» кафедраси профессорлари иштирок этди. Делегацияга МДУ академиги, таниқли олим, иқтисод фанлари доктори, сиёсий иқтисод профессори, Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси Владимир Лвович Квинт бошчилик қилди.
Тақдимотда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу ҳамкорликнинг мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш ва иқлим масалаларини ҳал этишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов Владимир Лвович Квинтни «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.
Мутахассислар эътиборига Стратегияни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи – стратегиялаш методологияси тақдим этилди. Унда глобал, минтақавий ва миллий трендларни таҳлил қилиш, миссия, тасаввур, шиор ҳамда стратегик устувор йўналишлар контурларини шакллантириш масалалари қамраб олинди. Стратегияни босқичма-босқич амалга ошириш концепцияси, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ресурс таъминоти механизмларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилди. Тақдимотда таъкидланганидек, Стратегия миссияси табиий ресурсларга масъулиятли муносабатни шакллантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат, бизнес ва жамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги экологик етакчилигини илгари суришга қаратилган.
Шунингдек, инсон экологияси, сувни тайёрлашнинг инновацион технологиялари, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш, энергия балансининг яшил трансформацияси, экологик маданиятни мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлашни қамраб олувчи асосий стратегик йўналишлар ва устувор вазифалар тақдим этилди.
Тақдимот давомида экспертлар гуруҳи Миллий стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижаларни чуқур муҳокама қилди. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва узоқ муддатли ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 18-22 февраль кунлари академик В.Л. Квинт ва у бошчилик қилаётган экспертлар гуруҳи Тошкент шаҳрида бўлди. Ташриф доирасида қатор учрашувлар, муҳокамалар ва қўшма тадбирлар амалга оширилди.
Мазкур Миллий стратегия сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда мамлакатимизнинг экологик барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил