Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЯшил ҳудудларни асраб-авайлаш нафақат табиатга ғамхўрлик, балки келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Шоира Гаффарова ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Камолиддин Раҳимов номидаги 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Яшил келажак сари: табиатни асраш орқали барқарор ривожланиш» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида бугунги куннинг энг долзарб масалалари: яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни саралаш маданиятини шакллантириш ва аҳолининг атроф-муҳитга бўлган масъулиятини ошириш ҳақида атрофлича сўз юритилди. Иштирокчилар нафақат назарий билим олишди, балки амалий таклифларни ҳам ўртага ташлашди. Хусусан, ёшлар ўртасида экологик тарғиботни тизимли йўлга қўйиш ва мактабларда кичик «яшил лойиҳалар»ни амалга ошириш бўйича қизиқарли ғоялар илгари сурилди. Бу каби учрашувлар ёш санъатсевар авлоднинг қалбида она табиатга бўлган чин меҳрни уйғотиш билан бирга, уларни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чорлайди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил