Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси ва сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида кўрилаётган масалалар замирида биргина мақсад мужассам экани намоён бўлди: қонун нормаларининг ҳаётда ишлашини таъминлаш ва жамиятдаги оғриқли нуқталарга ҳуқуқий ечим топиш.
Мажлисда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2025 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан маърузаси тингланди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда назорат механизмлари сезиларли даражада кучайтирилган бўлиб, Омбудсман томонидан қўлланилган таъсир чоралари 2024 йилга нисбатан 7 фоизга, 2023 йилга нисбатан эса 14 фоизга ошган. Кўрилган чоралар ва киритилган 36 та тақдимноманинг 72,2 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида жами 1,8 млрд сўмга яқин маблағ ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳаракатланиш эрки чекланган жойларга амалга оширилган 954 та мониторинг ташрифи жазони ижро этиш муассасаларида қийноқларнинг олдини олиш ва инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлди. Депутатлар ушбу фаолиятни ижобий баҳолаб, янги таҳрирдаги Конституция асосида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Шу билан бирга, парламент аъзолари миллат генофондини асраш йўлида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар. Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда. Эндиликда бу турдаги жиноятлар Жиноят кодексида «Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар» сифатида алоҳида бобга бирлаштирилиб, наркотиклар муомаласига ҳомийлик қилган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик ва ғайриқонуний нарколабораториялар ташкил этганлик учун жазо чоралари қатъийлаштирилмоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эса бундай моддаларни жамоат жойларида истеъмол қилганлик учун жазо белгилаш назарда тутиляпти.
Мажлисда давлат ҳокимияти тизимларини такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси асосида киритилган «Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унга кўра, эндиликда Президент томонидан Сенатга тақдим этиладиган Конституциявий суд, Олий суд ва Судялар олий кенгаши раҳбарлигига номзодлар дастлаб Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва хулоса берилади. Бу тартиб судяликка номзодларни танлаш жараёнини янада шаффофлаштириш ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Мажлис якунида депутатлар томонидан таъкидланганидек, қабул қилинаётган ҳар бир қонун ва кўрилаётган ҳисоботларнинг бош мезони – инсон қадрини улуғлаш.
– Бизнинг вазифамиз шунчаки қонун қабул қилиш эмас, балки ҳар бир модданинг фуқароларимиз ҳаётида ижобий акс этишини таъминлашдир. Бугунги қарорлар жамиятимизда қонун устуворлиги ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди, – деди бу борада сўз олган Экологик фракция аъзоси, депутат Жавлон Абдуллаев.
Мажлис якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:
– Омбудсманга экологик ҳуқуқларга оид мурожаатлар умумий мурожаатларнинг 1,2 фоизини ташкил этган бўлсада, уларнинг ҳар бирига эътибор қаратилиб, жиддий шуғулланилганлигини таъкидлаш лозим.
Хусусан, атроф-муҳитга зарар етказувчи ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар асосида бир қатор ҳудудларда мониторинг ишлари амалга оширилган. Натижада, 6 та корхонага нисбатан суд тартибида жарималар қўлланилган, 5 та корхонанинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича суд органларига даъво аризалари киритилган, 4 та корхонада чанг ва газ ушлаш қурилмалари ўрнатилишига эришилган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда экологик ҳуқуқларга алоҳида эътибор қаратилгани, аниқ чоралар кўрилгани ва амалий натижаларга эришилгани Омбудсман фаолиятининг янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔78
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил