Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилКўкдала туманида Италия билан ҳамкорликда ташкил этилган «Cotonella» МЧЖ қўшма корхонаси ички трикотаж тикув маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳаммаси Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу эса корхонанинг рақобатбардошлиги ва маҳсулотлар сифати халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришидан далолат беради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова ҳамда партия фаоллари корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Масъуллар билан суҳбатлашилиб, экспорт ҳажмини янада ошириш, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшма корхона мутасаддиларининг маълум қилишича, Италиянинг машҳур «Cotonella» бренди томонидан 2 гектар майдонда қўшимча ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши бошланган. Ушбу янги корхона ишга туширилиши натижасида яна 500 нафардан ортиқ маҳаллий хотин-қизлар доимий иш билан таъминланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил