Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Fergana Stone Paper» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона йилига 9 минг тоннадан ортиқ тош-қоғоз ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу қоғозда чоп этилган топографик хариталар ва китобларни ҳатто сув остида ҳам ўқиш мумкин.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятидаги ушбу экологик талаблар асосида фаолият юритаётган корхона фаолияти билан танишди.
«Корхонанинг энг муҳим ютуғи – қоғоз тайёрлаш жараёнида экологияга зарар етказилмайди. Ишлаб чиқаришда оддий тош ва кальцийдан фойдаланилади», – дейди депутат.
Корхонада плёнка ўрнини босувчи, ер остида тез парчаланадиган ва табиатга зарар етказмайдиган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда маҳсулотлар Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда. Бундай маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси МДҲ давлатлари орасида ягона ҳисобланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил