Иқлим      Бош саҳифа

Муқобил энергия станциялари Хавфсиз, барқарор ва самарали

Қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланиш экологик мувозанатни янада барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис жойларда қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш ишлари катта кўламда бошлаб юборилган.

Муқобил энергия станциялари  Хавфсиз,  барқарор ва самарали

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан Бухоро вилояти Ғиждувон туманида барпо этилиши режалаштирилган «Волталиа – 500 МВт» қуёш ва шамол (гибрид) электр станцияси лойиҳаси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда маҳаллий ҳокимлик вакиллари, экологлар, лойиҳа ишлаб чиқувчилар, жамоатчилик фаоллари ҳамда яқин ҳудудда яшовчи аҳоли иштирок этди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш бўйича қарорларига мос равишда амалга оширилмоқда. Лойиҳа мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия таъминоти барқарорлигини ошириш ва экологик мувозанатни мустаҳкамлаш йўлидаги йирик ташаббуслардан биридир. Унга кўра, станция икки босқичда амалга оширилади ва бир нечта муҳим инфратузилма объектларини ўз ичига олади.

Муҳокама давомида лойиҳа техник тафсилотлари жамоатчиликка тақдим этилди. Хусусан, биринчи босқичда 100 МВт қувватга эга БЕСС энергия сақлаш тизими, 14 та шамол генератори, 14 км ва 48 км узунликдаги иккита электр узатиш линияси қурилиши режалаштирилган. Иккинчи босқичда эса 123 МВт қувватли қуёш электр станцияси, 220 МВт қувватга эга 28 та шамол генератори барпо этилиши кўзда тутилган.

Эшитув давомида «Волталиа» гибрид электр станцияси нафақат энергия ишлаб чиқариш қувватини ошириши, балки, углерод чиқиндиларини камайтириши, экологик хавфсизликни мустаҳкамлаши, ҳудуд иқтисодий ривожига хизмат қилиши ва янги иш ўринлари яратилиши алоҳида таъкидланди. Якунда савол-жавоблар ўтказилиб, экологик хулосалар ва эҳтимолий таъсирлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Экология ва иқлим ўзгариши

миллий қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар