Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНукус шаҳрида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва янги тармоқлар қуриш лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан танишиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шаҳардаги мавжуд тизимларнинг аксарияти бундан 50-60 йил аввал ўрнатилган бўлиб, ҳозирда ўз ишлаш муддатини ўтаб бўлган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Жаҳон банкининг 78 миллион доллар маблағи ҳисобидан Нукус шаҳри, Тахиатош ва Хўжайли туманларида жами 286 километр канализация тармоқларини қуриш белгиланган.
Хусусан, Нукус шаҳрининг ўзида 193,5 километр узунликдаги қувурлар ётқизилиб, 25 та насос станцияси барпо этилади. Ушбу ишлар якунига етгач, шаҳар аҳолисининг канализация тизими билан қамраб олиниш даражаси ҳозирги 27,6 фоиздан 46 фоизга кўтарилади.
Лойиҳанинг техник имкониятлари оқова сувларни қайта ишлаб, улардан қайта фойдаланишга ҳам хизмат қилади. Тозаланган сувлар техник мақсадлар ва аҳоли томорқаларини суғориш учун йўналтирилиши кўзда тутилган. Бу каби тизимли янгиланишлар яқин орада Хўжайли ва Тахиатош туманларида ҳам бошланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил