Давр нафаси      Бош саҳифа

БМТ: Ўзбекистонда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан уч баробар ортиқ

Иқлим ўзгариши Ўзбекистондаги ҳароратнинг сўнгги олтмиш йил ичида дунёдаги ўртача кўрсаткичдан деярли уч баравар кўтарилишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида, қурғоқчиликка сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) томонидан эълон қилинган янги «Атроф-муҳит ўзгаришлари атласи»да маълум қилинди.

БМТ: Ўзбекистонда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан  уч баробар  ортиқ

Олтмиш йиллик сунъий йўлдош маълумотларига асосланган Атлас шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат аллақачон 1,6 даражага кўтарилган. Бу глобал ўртача кўрсаткич (0,6°C)дан қарийб уч баробар кўпдир. Орол денгизи минтақасида эса ҳарорат кўтарилиши 1,8°C дан 2,5°C гача етган.

 

Қурғоқчилик хавфи энг юқори 20 та мамлакат қаторида

Атласга кўра, Ўзбекистоннинг пасттекислик ҳудудларида ёғин миқдори жуда оз, деярли бутун мамлакат сув танқислигидан азият чекмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон дунё бўйича қурғоқчилик хавфи энг юқори 20 та мамлакат қаторига киради.

Атласда иқлим ўзгариши сув танқислигини янада кучайтириши таъкидланмоқда. Хусусан, музликларнинг эриши 2050 йилга бориб ўз салбий таъсирини кўрсатади, бу эса сув омборларига камроқ сув етиб келишини англатади. Жуда иссиқ ва қуруқ йилларда дарё ҳавзаларидаги сув оқими 25-50 фоизга камайиши мумкин, бу эса суғоришдаги тақчилликни кескинлаштиради.

«Ўзбекистон жиддий сув танқислиги, ер деградацияси ва глобал ўртача кўрсаткичдан тезроқ кўтарилаётган ҳарорат билан курашмоқда. Ушбу Атлас мамлакатга чидамлиликни шакллантириш, иқлим инқирози оқибатларига мослашиш ва уни юмшатиш учун муҳим маълумотларни тақдим этади», – дейди UNEP Европа офиси директори Арнольд Крейлҳубер.

 

«Яшил макон» лойиҳаси ва табиий офатлар

Ўзбекистон Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу эко атласнинг долзарб вақтда ишлаб чиқилганини таъкидлаб, у миллий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегияларини шакллантиришда муҳим роль ўйнашини ва шаффоф­ликни оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.

Атласга кўра, мамлакат яйловларининг 60 фоизида маҳсулдорлик пасайиб бормоқда. Чекланган ўрмон ресурсларига қарамай, Ўзбекистон фаол кўчат экиш саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги ўн йилликларда ўз ўрмон майдонини 20 фоиздан ортиқ оширган. 2021 йилда старт берилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эса бир миллиард туп дарахт ва бута экишни, шаҳар яшил майдонларини 7,6 фоиздан 30 фоизга оширишни мақсад қилади.

Табиий офатлар мамлакатда йилига ўртача 92 миллион АҚШ доллари миқдорида (ЯИМнинг 0,2 фоизи) зарар келтираётгани қайд этилди. Сейсмик хавф бўйича ҳам Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринда туради.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔78

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар