Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ноиба Иноятованинг Қашқадарё вилоятида ўтган галдаги ўрганишлари доирасида кўплаб амалий ишлар бажарилди.

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида Қарши шаҳрида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Дас­тур доирасида аҳолини даромадли фаолиятга жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, томорқалардан унумли фойдаланишни рағбатлантириш ва оилавий бизнесни ривож­лантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ноиба Иноятова халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Носир Ҳалимов ҳамроҳлигида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қарши шаҳридаги «Мағзон» маҳалласида бўлди.

– Маҳалламизда 1 342 та хонадон ва 1 709 та оилада 7 414 нафар аҳоли яшайди, – дейди маҳалланинг ижтимоий ходими Достонбек Исоқулов. – Ҳозирда «Камбағал оилалар» реестрига киритилган 23 та оилани камбағалликдан чиқариш учун ҳаракатлар давом этмоқда. Айни дамда яна 7 та оила камбағаллик реестридан чиқиш арафасида.

Маҳбуба Боқиеванинг 4 нафар фарзанди бор, хонадон эгалари ишсиз эди. Маҳалла фаоллари иштирокида ушбу оилага ёрдам кўрсатиш йўллари ўйлаб кўрилди. Маҳбуба опа маҳалла вакиллари билан ўтган суҳбатда кўпдан бери хонадонида новвойхона очиб, нон пишириб сотишни ўйлаб юрганини айтди. Унинг оиласига тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб берилди. Камбағал оилалар реестридан чиққан бу оила бугун кунига 100-200 та нон ёпиб, қўни-қўшниларни нон билан таъминлаб келмоқда.

– Ишсизликдан қийналиб, бир муддат оиламдан узоқда, хорижда ишладим, – дейди Хуршид Бўриев. – Соғлиғимни йўқотдим. Маҳалла вакиллари ёрдами билан банкдан имтиёзли кредит олиб, товуқ боқишни йўлга қўйдик. Бугун 2000 дан зиёд зотдор жўжа парваришлаяпмиз. Ички бозорга ва овқатланиш шохобчаларига шартнома асосида етказиб беряпмиз.

Маҳалла еттилиги билан ўтган учрашув давомида Ноиба Иноятова еттилик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш ва ижтимоий фаолликни кучайтириш юзасидан тегишли тавсияларини берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Моҳира Ходжаева ҳамда Ноиба Иноятова хизмат сафари давомида Китоб туманидаги Боғибаланд маҳалласида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш борасидаги ишлар билан танишди.

Китоб туманидаги Боғибаланд маҳалласида 9 290 нафар аҳоли яшайди. Аҳоли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Камида 400 та хонадон лимон етиштириш билан шуғулланса, кўплаб оилаларда анор етиштирилади.

Жумладан, хонадонидаги 11 сотих ер майдонида 2 қаватли иссиқхона ташкил қилиб, лимон, апелсин ҳамда қатор ораларига турли кўкатлар экиб, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорнинг тўкинлигига ҳисса қўшаётган тадбиркор Тимур Самиев хонадонида бўлишди.

Депутатлар иссиқхонада экологик ва санитария меъёрларига риоя этилишини кўздан кечиришди. Ўрганишлар давомида маҳалла вакиллари ва тадбиркорларга фаолиятда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда қонунчилик талабларига риоя этиш, дудбурондан соз ҳолатда фойдаланиш, плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларидан ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Депутатлар Китоб туман тиббиёт бирлашмасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишди. Мазкур намунали тиббиёт бирлашмаси Китоб туманининг 300 минг аҳолиси ҳамда қўшни туманлардан келганларга сифатли тиббий хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Бўлимларда бўлган депутатлар аҳоли учун яратилган қулайликлар, саломатликни доимий назоратда ушлаб туриш, касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш борасида ўз тавсияларини бериб ўтди. Жумладан, қабул бўлими, лаборатория, инсултология, кардиореабитология ва бошқа бўлимлардаги беморлар учун яратилган замонавий шароитлар, қулайликлар ҳамда креатив лойиҳалар билан танишди.

Шунингдек, депутатлар ва тумандаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашувда туманнинг чекка ҳудудларидаги тиббиёт муассасаси ходимлари ҳам онлайн иштирок этишди. Соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар, тиббиёт ходимлари ўртасида ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш, қонунчилик талабларига риоя қилиш ва жазо муқаррарлиги масалаларига батафсил тўхталиб ўтилди. Коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари, Президент фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тушунтирилди. Жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва дунёқарашини ўзгартириш орқали коррупцияга қарши курашишда ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати ёрдамчиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

🕔15:06, 16.01.2026 ✔17

Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
«Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

«Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

🕔17:11, 08.01.2026 ✔109

Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

Батафсил
«Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

🕔17:07, 08.01.2026 ✔116

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 17    🕔 15:06, 16.01.2026
  • «Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

    «Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

    Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

    ✔ 109    🕔 17:11, 08.01.2026
  • «Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

    ✔ 116    🕔 17:07, 08.01.2026
  • Марказий Осиёдаги  пойтахт-шаҳарлар  сув  инқирози  хавфи остида –  экспертлар

    Марказий Осиёдаги пойтахт-шаҳарлар сув инқирози хавфи остида – экспертлар

    Марказий Осиё сув танқислиги чегарасига кескин яқинлашмоқда. Минтақанинг йирик шаҳарларини бу чегара ортида бугун Эрон пойтахти Теҳронда кузатилаётганга ўхшаш инқироз кутиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола «Nightingale» сайтида эълон қилинди.

    ✔ 326    🕔 09:30, 19.12.2025
  • Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

    Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

    ✔ 384    🕔 16:39, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар