Экоолам      Бош саҳифа

Дўстлик ва ҳамкорлик – муваффақият сари йўл

Жаҳонда геосиёсий зиддиятлар ва таҳдидлар тобора кескинлашиб, инсоният келажагига хавф солиб турган бугунги кунда давлатлар ўртасида, айниқса, қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳар қандай мамлакатнинг стратегик вазифасидир.

Дўстлик ва ҳамкорлик –  муваффақият сари йўл

Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари билан нафақат Марказий Осиё давлатлари ўртасида, балки «Марказий Осиё плюс» форматидаги ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан интеграция жараёнлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. «Марказий Осиё – Хитой», «Марказий Осиё – Россия», «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи», «Марказий Осиё – Италия» каби ҳамкорлик платформалари бунга яққол мисолдир.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақанинг яхлит экотизим сифатидаги барча ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш билан бирга, глобал иқлим таҳдиди кучайиб бораётган шароитда минтақада экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Мазкур давлатлараро мулоқот платформасига 2018 йилда Остонада бўлиб ўтган учрашувда асос солинган эди.

Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган Маслаҳат учрашуви минтақадаги сиёсий мулоқотнинг янги формати сифатида тарихга кирди. Озарбайжон Республикаси мазкур форматга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиниши мазкур платформанинг нуфузи ошиб бораётганлигидан далолат беради. Шу сабабли кейинги Маслаҳат учрашувлари «Марказий Осиё ва Озарбайжон» форматида ўтказилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқида минтақа билан боғлиқ барча ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилиш билан бирга, глобал иқлим таҳдиди кучайиб бораётган шароитда минтақада экологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Ўзбекистон раҳбарининг 2026-2036 йилларни «Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги» деб эълон қилиш ташаббуси минтақа давлатлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига йилига 7 миллиард куб метр сув ресурслари тежалмоқда. Бу жараён минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам фаол жорий этилмоқда.

Шу сабабли, 2023 йил якунларига кўра, БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури (ФАО) Марказий Осиё давлатларини дунёдаги энг яхши сувдан фойдаланувчилар ўнталигига киритганини эълон қилди. Бу эса Марказий Осиё барқарор экологик ривожланиш минтақаси ва атроф-муҳитга масъулиятли муносабатнинг намунаси бўлишга қодирлигидан далолат беради.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари томонидан Афғонистонни Амударё ҳавзаси сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга фаол жалб этиш ташаббуси илгари сурилди.

Маълумки, соҳанинг ривожи нафақат унинг ҳуқуқий таъминотига, балки соҳа кадрларининг малакасига ҳам узвий боғлиқдир. Шу сабабли соҳада профессионал кадрларни тайёрлашга инвестиция жалб этмасдан туриб, сув ресурсларини самарали бошқариш имконсизлиги давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу мақсадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти базасида Сув хўжалиги соҳасида компетенциялар минтақавий марказини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Келгуси йилда бўлиши режалаштирилаётган Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаб­буси минтақа давлатлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш, янги ташаббус ва лойиҳаларни халқаро дастурлар орқали ҳаётга татбиқ этиш, минтақа халқлари фаровонлигини ошириш ҳамда барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔52

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар