Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБемор соғаядиган муҳит нафақат дорилар ва шифокорлар меҳнатига, балки атрофдаги ҳаво, сув ва тозаликка ҳам боғлиқ. Тиббиёт муассасаларида экологик меъёрларга риоя этиш инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти кенгаши вакиллари шу мақсадда Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ишчи гуруҳ тиббиёт муассасасида беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини, санитария-гигиена ҳолатини ва экологик тозаликни ўрганди. Текширув жараёнида чиқиндиларни тўғри саралаш, энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган иш усулларини қўллаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Депутат ва партия вакиллари мавжуд ҳолатга ижобий баҳо берди. Улар тиббиёт муассасаларида нафақат шифокорлик, балки экологик маданият ҳам юқори бўлиши кераклигини таъкидлашди.
Гулчеҳра Тожибоева таъкидлаганидек, «экологик хавфсизлик – тиббий хавфсизликнинг ажралмас қисми». Шу маънода, бундай учрашувлар нафақат назорат, балки тарғибот аҳамиятига ҳам эга: улар орқали шифокорлар ва фуқароларда табиатга нисбатан масъулият ҳисси янада мустаҳкамланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил