Етти кун      Бош саҳифа

Фарғонада чиқиндилар энергияга айланади

Замонавий дунёда чиқиндига фақат кераксиз унсур эмас, балки энергия манбаи, иқтисодий ресурс ва экологик имконият сифатида қаралмоқда.

Фарғонада чиқиндилар  энергияга айланади

Фарғона вилоятида амалга оширилаётган янги лойиҳа айни шу йўналишда муҳим қадам бўлди. Бу ерда чиқиндиларни ёқиш асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи замонавий завод қурилиши бошланди.

Лойиҳа Хитойнинг Осиёдаги етакчи саноат компанияларидан бири – «China Everbright Environment Co.LTD.» томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш жараёнида ҳар бири 750 тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга иккита механик печ ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, тизим 45 мегаваттли буғ турбинаси орқали электр энергияси ишлаб чиқаради.

Бу дегани, завод ҳар куни 1500 тонна чиқиндини қайта ишлаб, юзлаб хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа қиймати 148 миллион АҚШ долларини ташкил этади, қурилиш эса 24 ой давом этиб, 2027 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Тадбирда масъул идоралар, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирок этди. Улар таъкидлаганидек, мазкур лойиҳа нафақат чиқиндиларни самарали бошқариш, балки улардан энергия олиш орқали циркуляр иқтисодиёт тамойилларини амалда жорий этиш имконини яратади.

Бу завод ишга тушгач, Фарғона фақат тоза ва яшил энергия билан бойимайди, балки бутун мамлакат учун намуна бўлади. Чунки бу ташаб­бус табиатни асраш билан бирга, янги иш ўринлари, янги технология­лар ва экосаноатни ривожлантириш йўлидаги амалий қадам бўлади.

Дарҳақиқат, келажакда энергияни тежаса ва шу билан бирга чиқинди каби арзон хомашёдан энергия ярата олса, ана шу мамлакат соғлом тараққиётда илгарилаб бораверади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар