Иқлим      Бош саҳифа

Нукусда янги сув тозалаш иншооти

Бу 350 минг аҳолини тоза сув билан таъминлайди

Нукусда  янги сув  тозалаш иншооти

Қорақалпоғистон секин-­аста фаол иқтисодий ҳудудга айланмоқда. Икки йилда 64 та инвестиция лойиҳаси ишга тушгани натижасида 5 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлган. Янги лойиҳалар Қорақалпоғистонда саноат, логистика, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиради.

Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга яқин яна 27 та лойиҳа йўлга қўйилади, салкам 10 минг киши иш билан таъминланади.

Яқинда Нукус шаҳридаги «Жекетерек» маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган ва кенгайтирилган сув тозалаш иншооти аҳолига тақдим этилди. Ушбу иншоот ичимлик сув сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги, ичимлик ва оқава сув соҳаларида ҳам бир қатор янги инновацион лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – доим комплекс ёндашувни талаб этади ва бунда сифатли озиқ-овқат, мусаффо ҳаво, тоза сув муҳим омил ҳисобланади. Янги сув тозалаш иншооти 71 та маҳаллага, яъни қарийб 350 минг нафар аҳолига ҳамда мактаб ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларига тоза сув етказиб бериш имконини яратади.

Мазкур лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔135

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар