Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан сентябр-октябр ойларига белгиланган «Экология ва ёшлар» ойлиги доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Экологик одатлар ҳаётни ўзгартиради» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда институтнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Айбек Базарбаев сўзга чиқиб, бугунги кунда талаба-ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, уларни атроф-муҳитни асрашга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида тўхталди. Шунингдек, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби раиси Айдана Абдрахманова сўзга чиқиб, экологик одатларнинг кундалик ҳаётдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди. У чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, энергия ва сувдан оқилона фойдаланиш, дарахт экиш, пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш каби амалий одатлар инсон ҳаёт сифатини ошириши ва жамиятда экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилишини қайд этди.
Тадбир давомида экологик мавзуларда тақдимотлар, савол-жавоблар ва талабаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил