Давр нафаси      Бош саҳифа

СОҒЛОМ ИНСОН ҲАЁТДАН МАМНУН ЯШАЙДИ

Наманганлик Хурсаной Мадумарова мактабда аъло баҳоларга ўқийди. У спортнинг баскетбол, сузиш турларига қизиқади. Бироқ Хурсаной касаллиги сабабли ўзини ҳаммадан четга олар, тенгдошларидан уяларди.

СОҒЛОМ ИНСОН ҲАЁТДАН МАМНУН ЯШАЙДИ

Ота-онаси ўтган йили 14 ёшли Хурсанойни пойтахтимиздаги Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтига олиб келди, аммо унинг соғайиб кетишига кўп ҳам умид қилмаганди. Замонавий техникалар билан жиҳозланган шифохонадаги қулай шароит, малакали шифокорлар маҳорати туфайли жарроҳлик операциясидан сўнг Хурсаной соғайиб, уйига қайтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтида травматология ва ортопедия соҳасида диагностика ва даволаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиб, таянч-ҳаракат аъзолари шикастлари ва касалликларини даволаш, травматология ва ортопедия соҳаси бўйича даволаш муассасаларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, травматология ва ортопедия хизматини ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, авваллари оддий суяк синишларини жарроҳлик усулида соғломлаштириш атиги ўн-ўн икки фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб, илм-фан ва тиббиёт тараққиёти натижасида институтда чаноқ-сон бўғими ва тизза бўғимини эндопротезлаш, елка, тизза ва болдир-ошиқ бўғимининг артроскопияси каби мураккаб замонавий операциялар ўтказилиб, беморларнинг аксарияти тузалиб кетмоқда.

— Биринчи Президентимиз раҳнамолигида илм-фан, таълим ривожига кенг йўл очилиши натижасида олимларимиз юздан ортиқ ихтирога патент олди ва бундай муҳим янгиликлар соғлиқни сақлаш амалиётига кенг татбиқ этилмоқда, — дейди Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори Мирҳаким Азизов. — Натижада илгарилари бутунлай соғломлаштириш имконияти бўлмаган кўплаб оғир хасталиклар самарали даволанмоқда. Суяк-бўғим касалликлари ва жароҳатларига ташхис қўйишда тиббиётнинг барча бўғинларида МРТ, компьютер томография, рақамли рентген аппаратлари, артроскоп, ультратовуш таҳлил воситалари ва бошқа илғор тиббий технологиялар жорий этилиши касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имконини бермоқда.

Ҳозирги кунда йирик бўғимлар артрозлари касаллиги билан оғриган беморларни эндопротезлаш, яъни сунъий бўғим ўрнатиш операцияси бир неча ихтисослашган клиникаларда кенг татбиқ этилмоқда. Бўкса ва тизза бўғимларини эндопротезлаш операциялари минглаб беморларда ўтказилди ва улар ҳаётга, доимий меҳнат фаолиятига қайтарилди. Мазкур жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун нафақат юртдошларимиз, балки Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатлардан беморлар келиб, ушбу шифо масканида дардига даво топмоқда. Институт мутахассислари бундай операцияларни амалга ошириш учун хорижнинг йирик клиникаларига ҳам таклиф этилмоқда.

Шифо масканида вертебрология — умуртқа касалликларини даволаш ҳам жадал ривожланмоқда. Институтнинг малакали шифокорлари транспедикуляр фиксация, умуртқа таналарини кейджлар ёрдамида стабиллаш операцияларини муваффақиятли амалга оширмоқда. Бу операцияларни бажариш учун ишлатиладиган чет эл ускуналаридан қолишмайдиган мосламалар ҳам институт мутахассислари томонидан ихтиро қилиниб, амалиётда қўлланмоқда.

Бўғим касалликлари жаҳон тиббиётининг долзарб муаммоси бўлиб, бу дард беморнинг ҳаёт сифати бузилишига, ногиронликка олиб келади. Бу касалликни даволашда қўлланиладиган йирик бўғимларни эндопротезлаш операциясини бажариш учун юқори малакага эга мутахассислар билан бирга, илғор тиббий технологиялар талаб қилинади. Авваллари бу муолажалар тиббиёт юксак ривожланган давлатларда қўлланилар эди. Бугун мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари ҳам илғор технологиялар билан жиҳозланиб, мураккаб операциялар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Сурхондарёлик Ўғилшод Бекмурова бундан бир йил муқаддам шифохонага келганида оёғидаги оғриқ сабаб юролмай қолган эди.

— Ҳар олти ойда шифокор кўригига келиб тураман, — дейди Ўғилшод опа. — Шифохонадаги яхши шароит, қўли енгил шифокорлар ва ширинсўз ҳамширалар касалликни енгиб, тезда соғайиб кетишим учун катта ёрдам берди. Халқимиз саломатлигини ўйлаб қилинаётган бу ишлар инсонларни соғлом ҳаётга қайтаради.

Ҳа, тани соғлом, руҳи тетик инсонлар эртанги кунга умид билан, ҳаётдан, жамиятдан мамнун бўлиб яшайди. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган бундай изчил ислоҳотлар замирида ҳам халқимиз саломатлигини тиклаш, уларнинг соғлом, узоқ ва мазмунли умр кечиришини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Гўзал САТТОРОВА,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар