Етти кун      Бош саҳифа

Яшил иҳоталар 776 гектарга етди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти лойиҳалари асосида 17 та давлат ўрмон хўжалиги томонидан жами 776 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.

Яшил иҳоталар 776  гектарга етди

Айниқса, Андижон, Хоразм, Шўртан, Навоий, Навбаҳор, Оҳангарон ва Қизириқ давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ушбу тадбирлар ўз вақтида сифатли амалга оширилди.

Давлат раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекис­тон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан жорий йил бошидан ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида амалий ишларга киришилди.

Хусусан, республика ўрмон фондига кирувчи чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун 44 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, жами 3302 гектар ер майдонлари танлаб олинди.

Шунингдек, Оролнинг қуриган туби ва чўл ҳудудларида саксовул, черкез ҳамда қандим каби бута ниҳоллари экилди ва уруғлари қадалди. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда, асосан, пис­та ва бодом, нисбатан сувли бўлган ерларда ёнғоқ, наъматак, ўрик, суғориладиган ерларга терак, қайрағоч, павлония ва шумтол каби тез ўсувчи дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишда ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари ҳисобга олинмоқда. Мутахассисларга кўра, дарахт ва буталарнинг кўкарувчанлик даражаси ер тайёрлаш ишларининг сифатли бўлишига боғлиқ. Бунда ерларга айнан белгиланган мавсумлар оралиғида ишлов берилиши, кўчатларнинг ўз вақтида агротехник меъёрлар асосида экилиши ва парвариш қилиниши муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда ҳудудий давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ҳимоя (иҳота) ўрмонзорлари барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар