Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти ташаббуси билан Жоллибой Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида «Табиатни асраб, келажакни яратамиз!» шиори остида расм чизиш танлови ташкил этилди.
Ёш истеъдод эгалари табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит поклиги ва экологик онгни юксалтиришга бағишланган ижодий ишларини намойиш этишди. Ёш рассомларнинг асарларида экологик муаммолар, яшил ҳаёт тарзи, табиат гўзаллиги ҳамда инсоннинг табиат олдидаги масъулияти теран бадиий ифодада ўз аксини топди.
Тадбир якунида энг яхши расм муаллифи деб топилган ижодкорлар тақдирланди ва барча қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил