Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» ҳамда мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида «Эко-Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Беллашувда партиянинг «Ёш экологлар» қаноти аъзолари ҳамда «Экология ва саломатлик» аёллар клуби фаоллари экология соҳасидаги билимларини синовдан ўтказдилар. Қизғин ва муросасиз баҳслар асосида ўтган турнир давомида иштирокчилар ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни муҳофаза қилишга оид миллий қонунчилик ҳамда мантиқий саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва салоҳиятларини яна бир бор намойиш этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва уларнинг
аъзолари ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бундай интерфаол тадбирлар ёшларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш, шунингдек, уларнинг она табиатга бўлган меҳр-муҳаббатини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил