Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?
Бозор расталарида гўшт нархининг ой сайин ошиб бориши кўпчиликка таниш ҳолат. Одатда бу ҳолат иқтисодий инқироз, импорт муаммолари ёки ишлаб чиқариш харажатлари билан изоҳланади. Аммо нарх ошишининг яна бир чуқурроқ сабаби бор – иқлим ўзгариши.
Глобал миқёсда гўшт нархида рекорд
Bloomberg нашри маълумотларига кўра, август ойида глобал миқёсда гўшт нархлари янги рекорд даражага етди. Бунга АҚШ ва Хитойнинг мол гўштига бўлган кучли талаби сабаб бўлиб, бу жараён барча минтақаларда қорамол захиралари камайиб бораётган бир пайтда бир неча ойдан бери давом этаётган ўсишни янада кучайтирди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тузган гўшт нархлари индекси август ойида июлдаги рекордни ҳам ортда қолдирди. Нархларнинг кескин ўсиши айрим мамлакатларда инфляция босимини кучайтирмоқда. Масалан, июль ойида Буюк Британияда мол гўшти истеъмол нархлари қарийб 25 фоизга юқори бўлди.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, охирги бир йилда Ўзбекистонда ҳам суяксиз мол гўшти 25,7 фоизга, суякли мол гўшти 24,9 фоизга қимматлашган. Қўй гўшти эса ҳозир бир йил олдингига қараганда 28,5 фоизга қиммат сотиляпти.
2025 йил август ойида суяксиз мол гўшти ўртача 0,7 фоизга, суякли мол гўшти 0,2 фоизга, қўй гўшти 1,4 фоизга қимматлаган.
Қурғоқчилик ва ем-хашак танқислиги
Дунёнинг кўплаб ҳудудларида чорвадорлар иқлим ўзгариши ва касалликлар билан курашишга мажбур бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми қисқариб кетмоқда. АҚШдаги қорамол сони охирги ўн йилликлардаги энг паст даражага тушган, етакчи экспортчи бўлган Бразилияда ҳам қорамоллар сони қисқариб бормоқда. Об-ҳавонинг тобора беқарорлиги эса қорамолчиликни тиклаш жараёнини янада қийинлаштирмоқда.
Масалан, гўшт ишлаб чиқариш чорвачиликка боғлиқ. Чорва эса сув ва ем-хашаксиз яшай олмайди. Иқлим ўзгариши туфайли дунёнинг турли минтақаларида:
– қурғоқчилик кучаймоқда;
– сув манбалари қисқармоқда;
– озуқавий экинлар ҳосилдорлиги пасаймоқда.
Натижада чорва учун ем-хашак танқислиги юзага келади ва унинг нархи ошади. Бу эса гўшт ишлаб чиқариш харажатларини кескин ошириб, бозор нархини юқорига кўтаради.
Иссиқлик тўлқинлари ва чорва саломатлиги
Иқлимнинг кескин исиб кетиши чорва саломатлигига ҳам таъсир қилади. Ҳаддан ташқари иссиқлик натижасида:
– сигирлар камроқ сут беради;
– молларнинг ўсиши секинлашади;
– касалликлар тез тарқалади.
Бу ҳолатлар чорвадор харажатларини кўпайтириб, гўшт етиштириш ҳажмини камайтиради.
Эртанги кун прогнози қандай?
Мутахассислар тахминига кўра, агар глобал ҳарорат 2°C га кўтарилса:
– ем-хашак нархи 20-30 фоизга қимматлашади;
– чорвачилик маҳсулотлари таннархи кескин ошади;
– гўшт оддий истеъмолчи учун ҳашаматга айланиши мумкин.
Нархни барқарор сақлаш учун эса чорвачиликда замонавий технологияларни жорий этиш, сувни тежовчи усулларда ем-хашак етиштириш, иқлим ўзгаришига чидамли озуқавий экинларни кўпайтириш, паррандачилик, балиқчилик ва дуккакли маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш зарур.
Шаҳруза САТТОРОВА
тайёрлади.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил