Етти кун      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт – Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.

Яшил  тараққиёт –  Янги Ўзбекистоннинг барқарор келажаги

Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган тантанали маросимда Президентимиз иштирок этди ва нутқ сўзлади. Маърузада нафақат ўтган йиллар мобайнида қўлга киритилган натижалар, балки келгуси тараққиётнинг асосий йўналишлари ҳам белгилаб берилди.

Хусусан, «яшил иқтисодиёт» ва экологик барқарорлик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизнинг узоқ муддатли тараққиётида ҳал қилувчи омил сифатида таъкидланди.

Дарҳақиқат, барқарор энергия – иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш пойдеворидир. Охирги саккиз йилда мамлакатимизда аҳоли сонининг ортиши ва иқтисодий ўсиш туфайли энергияга талаб кескин ошди. Натижада абонентлар сони 25 фоизга кўпайиб, электр энергияси истеъмоли 54 фоизга ўсди. Бу жараёнда «яшил энергия»га эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга.

Электр ишлаб чиқариш қуввати 2016 йилдаги 59 млрд киловатт соатдан 2024 йилга келиб 85 млрд киловатт соатга етди. Келгуси йилда бу рақам 97 млрд киловатт соатдан ошиб ўтиши кутилмоқда. Энг муҳими, «яшил энергия» улуши жами генерациянинг 30 фоизига етди.

2030 йилга қадар «яшил» иқтисодиётга ўтиш ҳамда «Ўзбекис­тон 2030» стратегиясида белгилаганидек, мамлакатда «яшил энергия» улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган. Ушбу мақсадга 35 млрд долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилади. Бу билан нафақат энергетика тизимида барқарорлик таъминланади, балки янги иш ўринлари, илғор технологиялар ва экологик тоза муҳит яратилади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг экологик маданиятини юксалтириш билан бирга, табиий муҳитни асрашга ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар келажак авлодларга унумдор ер, зилол сув ва мусаффо ҳаво мерос қолдиришдек муқаддас бурчни англатади.

Яшил шаҳарлар – янги цивилизация мезонидир. Сўнгги саккиз йилда мамлакатда 31 миллион квадрат метрдан зиёд уй-жой қурилди. Бу тарихий натижа аҳоли турмуш даражаси ва шаҳар инфратузилмасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.

Энди «яшил шаҳар» стандартларига асосланган ривожланиш даври бошланмоқда. 2030 йилга қадар барча шаҳарларимизда яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади. Бу ташаббус эса фуқаролар саломатлиги ва ҳаётий муҳит сифатини кескин яхшилашга хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг янги босқичдаги тараққиёт стратегияси – иқтисодий ўсишни экологик барқарорлик билан уйғунлаштиришдир. Нутқда қайд этилган мақсадлар мамлакатимизда «яшил иқтисодиёт»ни устувор йўналиш сифатида белгилаб берди. Бу йўлдаги ишлар нафақат миллий манфаатлар, балки бутун инсониятнинг барқарор келажагига ҳам хизмат қилади.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔116

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 116    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 129    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар