Етти кун      Бош саҳифа

Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

Бахтиёр ПЎЛАТОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси

Яшил иқтисодиёт салмоғи ошмоқда

Бугун мамлакат иқтисодиёти тадбиркорлик фаолияти орқали салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда. Айниқса, айланма иқтисодиётнинг йўлга қўйилиши ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида «яшил» тамойилларга асосланиш моддий манфаат билан бирга, экологик барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Фаол ислоҳотлар бутун мамлакатимиз ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Фикримиз исботини охирги 8 йилда турли соҳаларга 230 миллиард доллар инвестиция кириб келгани, шундан 120 миллиарддан ортиғи хорижий сармоя экани яққол тасдиқлаб турибди. Жаҳон иқтисодиёти мураккаб вазиятни бошдан ўтказаётган бир пайтда, прагматик ва проактив сиёсат натижасида бу йил биринчи ярим йилликда иқтисодиётимиз 7,2 фоизга ўсди.

Ўтган даврда минглаб микро ва кичик корхоналар қисқа муддатда яратилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда, катта-катта компаниялар билан рақобат қила бошлади. Масалан, 1600 та микро корхона бир йил ичида айланмасини 10 миллиард сўмдан ошириб, бирданига ўрта корхона, 143 таси эса 100 миллиард сўмдан ошириб, йирик корхонага айланди. Яна 122 та кичик корхона йирик бизнес субъектлар сафига қўшилди.

Бугун одамларда тадбиркорларга нисбатан ишонч, ҳурмат ва меҳр ошди. Тадбиркорлар томонидан қўшимча иш ўринлари яратилди. Хусусан, 139 мингта корхонада иш ўринлари 811 мингта кўпайди. 2024 йили хусусий секторда ўртача ойлик 4 миллион сўмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 5 миллион сўмга яқинлашди. Албатта, бу рақамлар тўғри олиб борилган сиёсат, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва тадбиркорларнинг бу имкониятлардан самарали фойдаланаётгани мевасидир.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔25

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 25    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар