Етти кун      Бош саҳифа

Абадий қадриятимиз

Муҳиддин КАЛОНОВ, Навоий давлат университети ректори

Абадий қадриятимиз

Бугун барчамиз «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» эзгу шиор остида бирлашиб, энг улуғ ва энг азиз сана – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг шонли 34 йиллигини катта қувонч ва юксак ғурур билан нишонламоқдамиз. Бу байрам нафақат тарихий сана, балки ҳар биримизнинг қалбимизда ғурур ва ифтихор уйғотадиган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбини ифодаловчи улуғ айёмдир.

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлига дадил қадам қўйди. Давлатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мислсиз ютуқларга эришмоқда. Мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътибори ортиб бормоқда, «Марказий Осиё – умумий уйимиз» тамойили асосида қўшни давлатлар билан дўстона ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда.

Бу ўзгаришларнинг барчаси – мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ва олиб борилган оқилона сиёсат натижасидир. Мустақиллик йилларида дунёга келган авлод бугун баркамол ёшлар сифатида Ватан тараққиёти учун фидойилик билан хизмат қилмоқда. Президентимизнинг «Ёшлар – бизнинг келажагимиз» деган чақириғи амалий ишларда ўз аксини топмоқда. Ёшларимиз нафақат республика, балки халқаро миқёсдаги илмий танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлмоқда. Мана шундай буюк кунларда биз мустақилликни фақат байрам сифатида эмас, балки халқимизнинг абадий қадрияти ва муқаддас бурчи сифатида ҳис этамиз. Мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш – барчамизнинг энг олий вазифамиздир.

Ўтган 34 йил ичида халқимиз машаққатли, аммо шарафли йўлни босиб ўтди. Биргина таълим соҳасини олайлик: юртимизда 220 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда, улар орасида нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ҳам мавжуд. Мустақилликнинг дастлабки йилларида атиги 28 та олий таълим муассасаси бўлганини ҳисобга олсак, тараққиёт қанчалик кенг қамровли эканини кўриш мумкин.

Мустақиллик бизни эркин фикрлаш, янгиланиш ва тараққиёт сари ундайди. Шу боисдан ҳам барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, миллий тараққиётимизга муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим. Юртимизнинг буюк келажаги айнан бугунги меҳнатимиз, фидойилигимиз ва Ватанга садоқатимиз билан белгиланади.




Ўхшаш мақолалар

Масъулият  ва бурч

Масъулият ва бурч

🕔15:33, 20.11.2025 ✔41

Кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири. Бундай тадбирлар ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик ҳамда маҳалла, оила ва Ватан олдидаги масъулиятни чуқур англаш кўникмаларини шакллантиради.

Батафсил
Мевали ва манзарали  боғ бўлади

Мевали ва манзарали боғ бўлади

🕔15:32, 20.11.2025 ✔38

Нукус тумани «Бақаншақли» МФЙда умуммиллий лойиҳа доирасида «Яшил ривожланиш учун бирлашайлик» шиори остида туман партия боғи барпо этилди ҳамда кузги кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Батафсил
Бектемирдаги мактабда  янги боғ

Бектемирдаги мактабда янги боғ

🕔15:57, 13.11.2025 ✔45

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми қизғин руҳда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Масъулият  ва бурч

    Масъулият ва бурч

    Кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг қадимий ва эзгу анъаналаридан бири. Бундай тадбирлар ёшлар қалбида табиатга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик ҳамда маҳалла, оила ва Ватан олдидаги масъулиятни чуқур англаш кўникмаларини шакллантиради.

    ✔ 41    🕔 15:33, 20.11.2025
  • Мевали ва манзарали  боғ бўлади

    Мевали ва манзарали боғ бўлади

    Нукус тумани «Бақаншақли» МФЙда умуммиллий лойиҳа доирасида «Яшил ривожланиш учун бирлашайлик» шиори остида туман партия боғи барпо этилди ҳамда кузги кўчат экиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 38    🕔 15:32, 20.11.2025
  • Бектемирдаги мактабда  янги боғ

    Бектемирдаги мактабда янги боғ

    Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми қизғин руҳда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ва депутатлик корпуси ҳам фаол иштирок этмоқда.

    ✔ 45    🕔 15:57, 13.11.2025
  • Йўл ёқасидаги кўчатлар  экологик мувозанатни сақлайди

    Йўл ёқасидаги кўчатлар экологик мувозанатни сақлайди

    Ҳар сафар Тошкентдан водий томонга кетишда Оҳангарон йўлининг икки четига экилган кўчатларни кузатаман.

    ✔ 48    🕔 15:56, 13.11.2025
  • Сувдан оқилона  Фойдаланиш  масъулияти

    Сувдан оқилона Фойдаланиш масъулияти

    Сув – табиатнинг инсониятга берган энг ноёб неъмати. Бу неъматнинг қадрини баъзан сувсиз қолгандагина англаймиз. Ҳолбуки, сувни асраш, ундан оқилона фойдаланиш бугунги авлоднинг келажак олдидаги бурчидир.

    ✔ 47    🕔 15:44, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар