Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

Минглаб фуқароларнинг ҳаёти, турмуши, келажагига дахлдор бўлган қонун лойиҳалари, муҳим масалалар, аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида атрофлича муҳокама қилинди. Депутатлар қуйи палата мажлиси муҳокамаларида фаол иштирок этар экан, фракция позициясини қатъий ҳимоя қилишди, партия мақсадлари ва сайловчилар талабларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларига конструктив таклифлар, муҳим тузатишларни тақдим этишди.

 

Энди мансабдор ўз хатоси учун ўзи жавоб беради

Ялпи мажлисда кўриб чиқилган биринчи қонун лойиҳаси давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқароларга етказилган зарарни қоплаш масаласида бўлди.

Хўш, бунга қандай зарарлар киради? Масалан, қонунга хилоф қарор чиқарилганми? Кимнингдир ҳуқуқи бузилганми? Бундай ҳолларда фуқарога етказилган моддий ёки маънавий зарар суд қарори асосида албатта қоплаб берилади.

Биринчи босқичда зарар ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади. Яъни, жабр кўрган фуқарога тўлов шу жамғармалар орқали амалга оширилади. Масаланинг муҳим жиҳати, бу маблағлар кейинчалик айбдор деб топилган мансабдор шахсдан тўлиқ тартибда ундирилади.

Бу тизим – давлат ҳисобидан ноҳақ фойдаланганларни жазолаш, мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари учун ҳақиқий ва амалий кафолат яратиши билан аҳамиятлидир.

 

Энди бирорта ҳам мурожаат жавобсиз қолмайди

Депутатлар муҳокама қилган навбатдаги қонун лойиҳаси орқали мурожаатлар билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилмоқда.

Аввало, «ишонч телефони» тушунчасига аниқлик киритилмоқда. Бу – фуқаро ва тадбиркорлар ўз ҳуқуқлари ёки манфаатлари бузилгани тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин бўлган махсус телефон линияси сифатида қонуний мақомга эга бўлади.

Иккинчидан, мурожаатлар билан ишлаш тезкор ва шаффоф бўлиши учун механизмлар қайта кўриб чиқиляпти. Эндиликда фуқароларнинг шикоятлари, таклифлари ва аризалари – чуқур ва профессионал тарзда кўриб чиқилиши талаб этилади. Шунингдек, лойиҳа билан турли қонун ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади. Интеллектуал мулк – товар белгиси, патент ва бошқа ҳуқуқлар суд қарорисиз йўққа чиқмайди, фақат аниқ тартибда ҳимоя қилинади.

Умуман олганда, бу қонун лойиҳаси орқали ҳуқуқий аниқлик мустаҳкамланади. Давлат органлари очиқ ва жавобгар бўлади. Бизнес учун қулай ҳуқуқий муҳит яратилади. Муҳими, фуқаролар ўзини эшитилган ва ҳимояланган деб ҳис қилади. Бошқача айтганда «мурожаати­нгизни кўриб чиқамиз» деган ваъда сўзда эмас, амалда бажарилади.

 

Атом энергиясидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш давлат назоратида бўлади

Қонунчилик палатасида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги соҳада ягона давлат сиёсати ва назоратни амалга оширувчи ваколатли орган сифатида белгиланади. Бу эса, қонунчиликдаги атамаларни уйғунлаштириш, давлат органлари ва идоралар ваколатларини аниқ белгилаш, нормаларни аниқлаштиришни назарда тутади.

Қонун қабул қилиниши билан, атом энергиясидан фойдаланишда халқаро стандартларга мос тизим шаклланади. Бу эса хавфсизликни таъминлаш, назоратни кучайтириш ва соҳадаги муносабатларни замон талабига мос ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Банк тизими ислоҳотлари: рақамлар ортида нима турибди?

Мажлисда Марказий банк раиси Т.Ишметовнинг банк тизимини ислоҳ қилиш ва тижорат банкларини трансформация қилиш бўйича ҳисоботи муҳокама қилинди.

Охирги беш йилда 3 та банк хусусийлаштирилди, яна 9 та янги хусусий банк, шу жумладан 3 та хорижий молия муассасаси иш бош­лади. Натижада давлат улушига эга банклар активлари улуши 85 фоиздан 65 фоизгача қисқарди. Бу эса соҳага рақобат кириб келгани ва хизматлар сифатини оширишга туртки бўлганини англатади.

Шу даврда давлат улушига эга банкларнинг капитал базасини мустаҳкамлаш учун 34,1 трлн сўм йўналтирилган. Натижада кредитлаш имкониятлари кенгайди, банк хизматлари сифатини ошириш ва молиявий барқарорлик таъминланди.

Шу билан бирга, депутатлар аҳоли ва кичик бизнес учун масофавий хизматларни ривожлантиришда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Эътиборли жиҳати – кредит ажратишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини камайтириш мақсадида oilakredit.uz платформаси ишга туширилгани депутатлар томонидан алоҳида қайд этилди.

 

Расмий манбалар материаллари

асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔67

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔56

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔128

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 67    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 56    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 128    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 191    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 204    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар