Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТошкент вилоятидаги Янгиобод ҳудудида жойлашган уран конида рекультивация ишлари якунланганини маълум қилди.
Лойиҳа доирасида ҳудуд тозаланиб, шахта ва штольня ёпилган, дренаж тизими ва бетон чиқиндиларини утилизация қилиш учун полигон барпо этилган. Бу ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Янгиобод объектидаги ишлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида 2024 йил февраль ойидан бошланган. Бугунги кунга қадар рекультивация қилинган майдонлар геодезик тасвирга олинган, 850 метр узунликдаги кириш йўллари қурилган, объектнинг барча участкасида бетон ва ғишт қурилмалари ҳамда темир-бетон конструкциялари бузилиб, зарарланган бетон қолдиқларини йўқ қилиш учун сақлаш жойи (полигон) барпо қилинган.
«Ҳудудда ер усти сувларини дренажлаш тизими қурилган, шахта ва штольня ёпилган, шахта дренажларини инфильтрация қилиш учун траншея ҳосил қилинган, кўмилган қолдиқлар ва ювилган рудалар устига қоплама ўрнатилган, штольнядан чиқаётган чиқинди сув учун эса диаметри 1000 мм бўлган полипропилен қувурлар ётқизилган», – дейилади вазирлик хабарида.
Объект Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тошкент вилояти Янгиобод туман ҳокимлиги ва бошқа масъуллардан иборат Давлат ҳайъат аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Вазирлик қайд
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил