Етти кун      Бош саҳифа

Маҳалладан бошланаётган экологик маданият

Экологик маданият – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдир. Қолаверса, ҳар бир фуқаронинг табиатга муносабатини тубдан ўзгартириш экологик маданиятли жамият барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Маҳалладан  бошланаётган  экологик маданият

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 15 майда қабул қилинган қарори асосида тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси мамлакатимизда экологик маданиятни тубдан юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур Концепция асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, айниқса, маҳаллаларда халқимиз экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қўшкўпир тумани мисолида айтганда, туманда жойлашган 47 та маҳаллада «90 кун – долзарб экологик ташаббуслар» акцияси муваффақиятли давом этмоқда. Ушбу акциянинг ёрқин намуналаридан бири сифатида «Қадрият» ва «Шеробод» маҳаллаларида ўтказилган тадбирни алоҳида таъкидлаш лозим.

Мазкур экологик тадбир Ўзбекистон Экологик партияси Қўшкўпир туман кенгаши ташаббуси билан маҳаллалар уюшмаси ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда маҳалланинг барча аҳолиси – болалар, ёшлар, катталар ва кексалар фаол иштирок этишди. Бу кенг қамровли фаолият давомида аҳоли орасида экологик маданиятни янада юксалтириш, чиқиндиларни йиғиш ва саралаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, болалар ва ёшлар учун спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу эса нафақат соғлом ҳаётни тарғиб қилиш, балки ёш авлодда табиатга бўлган меҳрни уйғотишга хизмат қилди. Шунингдек, экологик ва маърифий китоблар кўргазмаси ўтказилиб, иштирокчиларга атроф-муҳитни асрашга доир фойдали маълумотлар тақдим этилди.

Фавқулодда вазиятлар хизматининг амалий машғулотлари орқали ёшлар хавфсизлик қоидаларини ўрганишди, табиий офат ва фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги бўйича кўникмага эга бўлишди. Кексалар билан ўтказилган мулоқотларда эса миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ, урф-одатлар ва экология масалалари юзасидан самимий фикр алмашилди. Бу ёшлар ва катта авлод ўртасида боғланишни мустаҳкамлади ҳамда табиий бойликларни асрашда ҳамжиҳатлик руҳини кучайтирди.

Бундай экологик тадбирларнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, улар нафақат қонуний ҳужжатлар ва чора-тадбирларни амалга оширишда, балки маҳалла аҳолиси қалбида табиатга нисбатан чуқур меҳр ва масъулият туйғусини шакллантиришда муҳим воситадир. Тадбир қатнаш­чилари, айниқса ёшлар, келажак авлод учун соғлом, тоза муҳит яратишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини намойиш этишди.

Қўшкўпир туманида бундай экологик ташаббуслар маҳаллалар даражасида кенг кўламда давом этмоқда. Туман бўйлаб ташкил этилган чиқиндиларни йиғиш акциялари, экологик маърифат соатлари, спорт ва маданий тадбирлар маҳалла ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Бу эса ҳудудда барқарор яшил муҳит яратиш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш, экологик мувозанатни сақлашга хизмат қилмоқда. Маҳалладан бошланаётган экологик уйғониш ва тарғибот орқали аҳоли табиий бойликларни асрашга, атроф-муҳитни тоза сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга янада фаол ҳисса қўшмоқда.

 

Майсара РАҲИМОВА,

ЎЭП Қўшкўпир туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔116

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 116    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 129    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар