Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Бухоро вилоят кенгаши раиси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати С.Сиддиқова иштирокида Ғиждувон туманининг «Биёсин» маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида депутат фуқароларнинг бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Кичик бизнес ҳамда касаначилик йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш имкониятлари, мавжуд шароит ва давлат томонидан кўрсатилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида С.Сиддиқова кам таъминланган оилалар вакилларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир неча фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун зарур жиҳозларни топширди. Шунингдек, бир аёлга тикув машинаси берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил