Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва хорижий олимлар олиб борган сўнгги кузатувлар музлик тили ўтган йилга нисбатан 20 метр орқага чекингани, қалинлиги эса 3 метргача камайганини кўрсатди. Бу – йилига ўртача 3 метр эриш суръатини англатади. Олимлар таъкидлашича, тоғлардаги ҳарорат пастликларга нисбатан тезроқ кўтарилаётгани туфайли музлик прогноздагидан ҳам тезроқ эриётгани кузатилмоқда.
2025 йил 27 июль – 1 август кунлари эса «Clean Water» экспедицияси доирасида илк бор «Пахтакор» музлигининг аккумуляция (қор тўпланиш) зонасига етиб борилди. Бу масканга ҳанузгача инсон қадами етмаган эди. Экспедиция давомида қорнинг зичлиги ва қалинлиги ўлчаниб, халқаро илмий ҳамжамият учун муҳим бўлган янги маълумотлар тўпланди.
Экспедиция Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Германия илмий-таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. У мамлакат Бош вазири ўринбосарининг 2024 йил 22 ноябрдаги «Марказий Осиё минтақаси тоғ тизмаларидаги музликлар ҳолатини ўрганишга қаратилган Ҳаракатлар режаси» ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Режага кўра, 2025-2026 йилларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги тоғ музликларига гляциологик экспедициялар мунтазам ўтказилади.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил