Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Хива шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Ичан-қалъа» маҳалласида жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди.
Тадбирга партия депутатлари Зулайхо Абдуллаева, Ҳусан Хўжаберганов ва Ражаб Эрниёз бошчилик қилдилар. Унда маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.
Тадбир доирасида депутатлар маҳалладаги тозалик ва ободонлаштириш ҳолатини ўргандилар, аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудудда фаолият юритаётган овқатланиш шоҳобчалари эгаларига санитария талабларига риоя қилиш, атроф-муҳитни тоза ва тартибли сақлаш зарурлиги юзасидан тегишли огоҳлантиришлар берилди. Қуриб қолган дарахт шохларини вақтида тозалаш бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилди.
Маҳалла аҳолиси яшил ҳудудларни асраб-авайлаш ва томорқаларни парваришлашда юқори натижаларга эришаётгани иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил