Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган Бекобод туманида навбатдаги рейд тадбирлари давомида табиатга ноқонуний муносабатда бўлиш ҳолатлари кузатилди.
Жумладан, бир гуруҳ ҳуқуқбузарлар томонидан Бекобод тумани «Ачамайли» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси ортиб олиб чиқиб кетилаётгани аниқланди.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сон Фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг тегишли бандига асосан ҳисобланганда табиатга 16 млрд 912 млн сўмликдан зиёд зарар етказилган.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил