Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Сурхон» давлат қўриқхонасида навбатдаги рейд давомида уч нафар ҳуқуқбузар томонидан қўриқхонанинг «Хатак» бўлимида Ўзбекистон «Қизил китоб»и ва ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган икки бош морхўр (бурама шохли эчки) ноқонуний овлангани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлар воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ноқонуний ов натижасида «Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 14-иловасига асосланиб табиатга жами 1 миллиард 500 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлик қўриқхона ҳудудида содир этилгани учун зарар миқдори 3 бараварга оширилди ва 4 миллиард 500 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Республикамиздаги барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ноқонуний ов билан шуғулланиш қонуний жавобгарликка сабаб бўлади. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун эса рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил