2025 йилнинг илк ярми ортда қолди. Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси шу ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилди. Бу галги йиғилиш фақат ҳисобот эмас, балки жамоавий масъулият, экологик ёндашув ва фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлишнинг жонли мисоли бўлди, дейиш мумкин.
Фракция томонидан олиб борилган ишларга танқидий жиҳатдан назар ташланди. Президент фармонлари, амалга оширилаётган давлат дастурлари, парламент режалари ва энг муҳими, партия сайловолди дастуридаги вазифалар ижроси қандай бажарилгани таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Депутатларимизнинг ярим йиллик фаолиятига назар ташласак, асосий устувор йўналишлар – қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва жойларда сайловчилар билан фаол мулоқот яққол кўринади. Жумладан, фракция аъзолари ташаббуси билан Қонунчилик палатасига киритилган 5 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор сифатида иштирок этишди. Бу эса фақат иштирок эмас – фаол позиция, ташаббускорлик ва жамият эҳтиёжларини қонун ичига олиб киришга уриниш демакдир.
Экология билан боғлиқ муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида чиқиндилар муаммоси ва атроф-муҳит мониторинги самарадорлигини оширишга қаратилган 6 та қонун лойиҳаси (иккитаси яхлит қонун) устида иш олиб борилди. Шунингдек, 11 та янги қонун лойиҳаси ва қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган 2 қонун бўйича масъулликни ҳам ўз зиммасига олди депутатларимиз. Бу рақамлар ортида муҳим бир ҳақиқат бор: партия нафақат сўзда, балки амалда ҳам қонун ижодкорлиги жараёнида «қайнамоқда».
Фракция аъзолари ҳар ойнинг охирида ўз сайлов округларида фаол мулоқот ва учрашувлар ўтказмоқда. Бу – сиёсий маданиятнинг, очиқлик ва ҳисобдорликнинг амалдаги ифодаси. Ушбу учрашувларда парламентда кўриб чиқилаётган ва қабул қилинган қонунлар мазмуни оддий фуқароларга тушунтирилмоқда. Бу жараёнда партиянинг марказий кенгаши, маҳаллий Кенгашлар ва партия гуруҳлари билан ҳамкорликда йирик муҳокамалар ташкил этилган. Жумладан, «Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими» ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси жойларда кенг муҳокама қилинди. Бу эса қонунларда жамоатчилик фикри акс этаётганини англатади.
Фракция йиғилишларида фақат ҳужжатлар эмас, балки давлат дастурларининг амалиётда қандай ижро этилаётгани юзасидан мансабдор шахслар ҳисобот берди. Ҳозиргача 7 маротаба тегишли раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди. Аниқланган камчиликлар асосида 26 марта депутатлик сўрови юборилди. Яъни, фракция фақат назорат қилувчи эмас, муаммоларни юзага чиқарадиган ва ечим талаб қиладиган куч сифатида ҳам ҳаракат қилмоқда.
Жойлардаги ишларнинг кўлами ҳам катта. 182 та маҳалла фуқаролар йиғини, 270 та хонадон, 281 та учрашув. Бу учрашувлар давомида 10 897 нафар фуқаро ва 723 нафар тадбиркор билан юзма-юз мулоқот бўлди. 227 та ижтимоий соҳа объекти фаолияти ўрганилди. Бу рақамлар фақат статистика учун эмас – ҳар бири ортида инсон ҳаёти, мурожаати ва умиди турибди.
Депутатлар 774 нафар фуқарони қабул қилди, улар томонидан 418 та масала кўтарилди. Улардан 45 таси жойида ҳал этилди, 362 таси эса вилоят ва туман даражасидаги идоралар билан биргаликда ечим топиши белгиланди. Республика миқёсидаги 11 та масала фракция томонидан парламент назоратига олинди. Бу – ваъда эмас, аниқ механизм асосидаги ечим демак.
Фракция аъзолари номига жами 133 та мурожаат келиб тушди (73 таси ёзма, 60 таси электрон). Уларнинг 24 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолганлари эса тегишли ташкилот ва идораларга юборилди.
Бу ишлар фақат марказда бўлаётгани йўқ. Фракция раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги туманларда бўлиб, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» доирасида амалга оширилаётган давлат дастури ҳақида кенг жамоатчилик билан учрашувлар ўтказди. 62 та маҳаллада 11 800 нафардан ортиқ аҳоли, 49 та тадбиркорлик субъекти вакили иштирок этган мазкур учрашувлар – экологик ғояларни жонли мулоқот орқали тарқатишнинг намунаси бўлди.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔78
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔188
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔177
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил