Етти кун      Бош саҳифа

Жамоатчилик назорати кучаймоқда

Урганчда ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия­нинг дастурий мақсад ва вазифалари доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойлик фаолияти таҳлил қилинди.

Жамоатчилик назорати  кучаймоқда

Кенгаш йиғилишида ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ташкилоти Кенгаши аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раислари, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби аъзолари, «Ёш экологлар» қаноти, соҳа мутахассислари, экофаоллар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партия раиси Абдушукур Ҳамзаев ўз сўзида вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятига танқидий баҳо бериб ўтди.

– Бугунги кунда партия кенгашлари фаолиятини ўзини-ўзи виртуал баҳолаш тизими тўлиқ шаклланган. Бунда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг ишлари мониторинг асосида қизил, сариқ ва яшил рангларда белгилаб борилади. Бу эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг адолатли ва шаффоф усулидир. Қайси кенгаш фаоллари «яшил» мақомга кўтарилса, уларнинг ойлик маоши ҳам оширилади ва мукофотланади, – деди Абдушукур Ҳамзаев.

Жорий йилда Хоразм вилояти бўйича 4430 нафар элдошимиз партия сафига қабул қилинди. Турли хил тадбирлардан ташқари ўтган олти ой давомида 93 та жамоатчилик назорати ўрнатилгани айни муддао бўлди. Бу эса долзарб муаммоларнинг ўз вақтида бартараф қилинганидан дарак беради.

– Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимиз фуқароларидан жами 193 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 157 таси электрон тарзда келиб тушгани уларнинг тез ва сифатли ўрганилишига омил бўлди. Шунингдек, 2025 йилнинг олти ойи давомида 123 нафар фуқаро эшитилиб, улар қўйган 68 та масаладан 65 таси ижобий ҳал этилди, – деди ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси К.Жуманиёзов.

Ўтган даврда эски чиқинди полигонлари масаласини халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сессияларига киритишга эришилмоқда. Халқ депутатлари туман кенгашларига Хоразм вилоятидан сайланган депутатлар нуфузи ўтган йилга нисбатан 1 нафарга ошган. Айрим туманларда эса партия аъзолари ҳам сезиларли кўпайди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔25

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 25    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар