Етти кун      Бош саҳифа

Одамларни эшитиш – асосий вазифага айланди

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш ва айниқса, экологик масалаларда фаол жамоатчилик назоратини шакллантириш – Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятида муҳим вазифага айланган.

Одамларни эшитиш –  асосий вазифага айланди

Партиянинг Навоий вилоят кенгаши фаолиятида айни жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЎЭП Навоий вилоят кенгашининг 2025 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти натижалари сарҳисобида ҳам бу ўз ифодасини топди.

Аввало партиядан номзоди кўрсатилиб, янгидан иш бошлаган депутатлар фаолиятида сезиларли жонланиш кузатилди. Экопартиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари йил бошидан буён Кенгаш сессиялари кун тартибига 8 та муҳим масалани киритиб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинишига эришди. Шу билан бирга, Сенатнинг маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ишлашга оид қарори асосида жойларда амалий мулоқотлар мунтазам йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 53 та депутатлик сўрови юборилиб, уларнинг 36 таси ижобий ҳал этилган, 7 таси бўйича ишлар давом этмоқда. Бу кўрсаткичлар партиянинг аҳоли муаммоларига қанчалик етарли эътибор қаратаётганини кўрсатади. Ўтган олти ой мобайнида 2 666 нафар янги аъзо партия сафига қўшилди. Шунингдек, 42 та янги бошланғич ташкилот фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган йил давомида 263 та турли шаклдаги тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 5 700 нафарга яқин аҳоли ва ёшлар қамраб олинган бўлса, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 278 тага етди ва 7549 нафар иштирокчи жалб қилинди.

Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ўтказилган жамоатчилик назорати тадбирлари жорий ярим йилликда 120 га яқинни ташкил этди. Жорий йилда янгидан ташкил этилган «Экология ва саломатлик» аёллар клуби томонидан 59 та, «Ёш экологлар» қаноти томонидан 112 та тадбир ўтказилди.

Таҳлиллар шундан далолат бермоқдаки, ЎЭП Навоий вилоят кенгашининг кенг қамровли фаолияти ҳудуднинг нафақат экологик, балки ижтимоий, маънавий ва сиёсий муҳити барқарор ривожланишига ижобий таъсир этмоқда. Бу эса, келажак авлод учун соф муҳитни сақлаб қолиш мақсадида қўйилаётган мустаҳкам қадамдир.

 

Сардор ИСЛОМОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔25

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 25    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар