Давр нафаси      Бош саҳифа

Иқтисодий ва экологик самарадорлик янги қонунлар негизини ташкил қилмоқда

Қонун – бу фақат қоғоздаги ҳужжат эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳаётига дахлдор, турмуш тарзини, ишончини ва келажакка бўлган қарашини белгилаб берадиган мезондир.

Иқтисодий ва экологик  самарадорлик  янги қонунлар негизини  ташкил қилмоқда

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ҳам айни шу жиҳатдан халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Улар орасида мулк муносабатлари, иқтисодий хавфсизлик, атроф-муҳит муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасига оид лойиҳалар бугунги кунимиздаги бир қатор масалаларни тартибга солиши билан алоҳида эътиборга сазовор бўлди.

Бу жараёндаги энг муҳим жиҳат – ҳар бир қонун лойиҳаси ортида инсон тақдири, жамият тараққиёти ва адолатли бошқарувга бўлган интилиш мужассам эканидир. Шу боис, қонунлар қабул қилинаётганда нафақат ҳуқуқшунослар, балки кенг жамоатчилик, хусусан, депутатлар, ижтимоий фаоллар ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари аввало Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан муҳокама қилинди. Партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб парламент мажлисида Экопартия позицияси белгилаб олинди.

 

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик

Кейинги йилларда мамлакатимизда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича барқарор ўсиш суратларини таъминлаш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи нафақат атроф-муҳит, балки иқтисодиёт учун ҳам долзарб масаладир. Шу боис, қонун лойиҳасида бундай чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун махсус утилизация йиғимини жорий этиш назарда тутилмоқда. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан бирга, маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

– Қонун лойиҳаси нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қурилиш ойнаси бозорида сифатли маҳсулот улушини кўпайтириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, – дейди ЎЭП фракцияси аъзоси Азизбек Акбаров.

 

Риэлторлик энди қонуний бўлади

«Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойи­ҳаси, айнан жамиятдаги турли келишмовчиликлар, фуқароларнинг мулк масаласидаги алдовларга учраши, «қора бозор»даги маклерлик фаолиятига барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилди. Бу билан риэлторлик фаолиятига ҳуқуқий асос яратилади, кўчмас мулк савдоси «яширин иқтисодиёт» орқали эмас, шаффоф тизимда юритилади.

Ушбу қонун фуқаронинг ишончини мустаҳкамлайди, электрон савдо тизимлари ва «Ягона реестр» каби рақамли ёндашувлар орқали хизмат сифати ошади. Маклерликни мутлақо тақиқлаш эмас, балки уни қонунийлаштириб, назоратга олиш назарда тутилгани амалиёт билан ҳуқуқ ўртасидаги бўшлиқни ёпишга қаратилган муҳим қадамдир.

 

Қимматбаҳо металлар ва валюта муомаласида назорат

Янги қонун лойиҳаси билан эндиликда қимматбаҳо тошлар ва металлар билан боғлиқ ноқонуний муомала учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик аниқ белгилаб қўйилмоқда. Ҳар қандай бойлик, агар у яширин йўл билан қўлга киритилган бўлса, жамият учун таҳдиддир. Шу боис, ушбу қонун билан нафақат иқтисодий хавфсизлик, балки коррупцияга қарши курашиш механизмлари мустаҳкамланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатлар орқали зардўзлик буюмлари ва халқ амалиётида кенг тарқалган буюмларга татбиқ қилинмаслиги белгилангани – амалиётга нисбатан эҳтиёткор муносабатни кўрсатади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Бугунги глобал шароитда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи энг долзарб мавзулардан бирига айланди. Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланилса, ҳар қатра сув ва ҳар бир қарич ернинг меваси бор. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала чети, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонлардан мақсадли фойдаланиш, уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни самарали ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу майдонларни ўз вақтида ишлатмаслик, уларда маҳсулот етиштирмаслик оқибатида юзага келаётган иқтисодий йўқотишларни бартараф этиш мақсадида, амалга оширилаётган қонунчилик ислоҳотлари жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар етиштириш ва иқтисодиёт ҳамда аҳоли фаровонлиги учун асосий манба бўлган ҳосилдор ердан унумли фойдаланиш – бугунги куннинг зарур шарти.

Ана шу мақсадда, муҳокама қилинган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Солиқ кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда. Хусусан, дала чети ҳамда сув иншоотлари атрофидаги ерларда белгиланган муддатда экин экмаганлик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаганлик учун жавобгарликни белгилаш, бундай ҳолатда ер солиғини оширилган ставкада ҳисоблаш назарда тутилмоқда.

Бу ёндашув ўз навбатида, ресурсдан самарали фойдаланиш, масъулиятни ошириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар