Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?
Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
Батафсил19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ўзига хос бу кенг қамровли тадбир 30 дан ортиқ мамлакатларни бир мақсад, бир йўлда бирлаштирди. Бу – дунё келажаги учун яшил тараққиёт йўлидир. Бу – оламни яшиллаштириш, тараққиётни табиат билан уйғунлаштириш мақсадидир.
«Eco Expo Central Asia 2025» – бу оддий кўргазма эмас, балки замонавий экологик ечимларни тақдим этиш ва муҳокама қилиш учун мутахассислар, компаниялар, стартаплар, давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини бир жойга жамлаган майдонга айланди. Тадбир давомида иқлим барқарорлиги, ресурсларни тежаш ва тоза технологияларни жорий этиш каби бугуннинг кун тартибида турган энг асосий масалалар муҳокама қилинди.
Сунъий интеллект ва яшил энергетика соҳасидаги инновациялардан тортиб, сувни тежаш ҳамда экологик таълим бўйича илғор ечимларгача – кўргазма келажак технологияларининг кенг доирасини қамраб олади. Иштирокчи мамлакатлар орасида Франция, Жанубий Корея, Тожикистон, Россия, Туркманистон, Италия, Қозоғистон, Австрия, Швейцария, Саудия Арабистони, Германия, Қатар, Хитой, Хорватия, Сингапур, БАА, Беларус, Бельгия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Япония, Норвегия, Венгрия, Туркия, Грузия, Бангладеш, Миср, Латвия ва Фаластин каби давлатлар бор. Бу эса Марказий Осиёда экологик кун тартибига бўлган юқори халқаро қизиқишни яққол кўрсатади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур кўргазма Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилига бағишланди. Ўзбекистоннинг ички экологик ислоҳотларни кучайтириш ҳамда бу соҳадаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишининг яққол ифодаси бўлди ушбу кўргазма.
Кўргазма майдони яшил инновацион амалиётлар билан ўртоқлашиш, конструктив мулоқот олиб бориш ва «яшил» трансформацияни илгари суриш бўйича етакчи платформага айланди. Уч кун давомида меҳмонларга бой дастур: халқаро экспертлар иштирокидаги пленар ва панел муҳокамалар, инновацион лойиҳалар тақдимотлари, яшил энергия, экотуризм, барқарор шаҳарлар, рақамли технологиялар ва иқлимни молиялаштириш бўйича тематик сессиялар, маҳорат дарслари, фотокўргазмалар, маданий тадбирлар ва стартап танлови тақдим этилди. Истиқболли лойиҳалар тақдимоти ва экологик дастурлар бўйича шартномалар имзоланди.
«Eco Expo Central Asia 2025» келажак экотуризмини тақдим этди, дейиш мумкин. Кўргазма доирасида Туризм қўмитаси томонидан миллий анъаналар ва замонавий технологияларга эътибор қаратган ҳолда мамлакатнинг экологик туризмни ривожлантиришдаги ютуқларини акс эттирувчи стенд намойиш этилди. Бу эса ташриф буюрувчиларда ўзига хос меъморчилик ва табиий ранглар уйғунлигида барқарор туризм ғоясини тўлиқ ҳис этиш имконини берди.
Павильон маркази Ўзбекистон меъморий ёдгорликларидан илҳом олинган гумбазли вертикал боғ шаклида безатилди. Мамлакатнинг энг гўзал эко-йўналишлари: Чорвоқ, Нурота, Угам-Чотқол ва бошқалар бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имконини берувчи VR-қурилма жойлашган. Унинг ёнида яшил энергетика соҳасидаги инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот берувчи сенсорли панеллар ўрнатилган.
– Бугунги кўргазма шунчаки технологиялар намойиши эмас, балки минтақалар, тармоқлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро чуқур ҳамкорликнинг бошланғич нуқтасидир. Ўзбекистон Марказий Осиёда экологик технологияларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр, – дея таъкидлади кўргазманинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Бақит Асангул, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Туркманистон табиатни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Нури Жумашов, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон Дойон, CITES конвенцияси Бош котиби Ивонн Игуро, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори Сабина Маҳл ва бошқалар иштирок этди.
– Марказий Осиё жиддий экологик муаммоларга, жумладан, биохилма-хилликнинг йўқолишидек глобал инқирозга учрамоқда. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақага дахлдор муаммо, – дейди Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES) Бош котиби Ивонн Игуеро. – Бундай кенг қамровли платформа минтақанинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш йўлларини излаш имконини беради. Фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз мумкин.
– Кўргазма дунё бўйлаб атроф-муҳитни яхшилашга ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сўнгги ютуқлар ва инновацияларни ўзида мужассам қилган ва шунинг учун ҳам барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда. Экологик масалалар фақатгина Ўзбекистонга эмас, бутун минтақага дахлдор муаммо. Фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз мумкин, – дейди Қозоғистон Экология вазири Ерлан Нисанбаев.
Уч кун давом этган халқаро кўргазмада жуда кўп қизиқарли экоинновациялар намойиш этилди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ечимлар ва экологик ташаббусларни ўз ичига олган стартап лойиҳалар тақдим этилди. Иштирокчилар барқарор қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик мониторингни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни ривожлантириш каби йўналишларда илғор ғояларини намойиш этдилар.
Мисол учун, кўргазмада намойиш этилган экомобиль кўпчиликнинг эътиборини тортди. Чунки, бугунги замонавий дунёнинг энг катта муаммоларидан бири – тирбандлик. Бизни соатлаб куттиришга сабаб бўладиган тирбандликка Турин университети томонидан намойиш қилинган ихчамгина электромобиль чинакам халоскор бўлиши мумкин. Тирбандликда энергия исроф қилмайдиган, осонгина йўлини топиб кетадиган, тўхтаб туриш учун катта жой талаб қилмайдиган бундай улов одатий автомобиллар каби катта жой талаб қилмайди.
Уруғли қоғоз ҳам экоинновациялардан бири сифатида қайд этилди. «Ҳосил» томонидан экологик тоза қадоқлаш усули ёрдамида ҳаво ифлосланишини камайтириш учун қоғозни қайта ишлаб, уруғли қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш таклиф этилмоқда. Масалан, китоб учун газета, таклифномалар, мактублар учун уруғли қоғозлардан фойдаланиш мумкин. Уруғли саҳифалар ерга кўмилганда розмарин, петуния, гулбеор каби гуллар униб чиқади. Бу усул чиқиндиларни камайтириб, экологик мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Жумагул Турғунбаева томонидан ишлаб чиқилган экогипс плиталари ҳам катта қизиқиш уйғотди. У ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда арзон, экологик тоза қурилиш материалини яратишга муваффақ бўлган.
Қайта ишлаш йўналишидаги лойиҳалардан бири – «TILE MOSAIC» бўлди. Бу ташаббус қайта ишланган пластикдан мустаҳкам ва арзон қурилиш плиткаси ишлаб чиқаришга қаратилган. Лойиҳа муаллифи – Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси Мадинахон Мустофоева.
«Growz» – сунъий интеллектга асосланган рақамли платформа бўлиб, Лазиз Искандаров томонидан ишлаб чиқилган. Бу сервис микрофермерларга ўсимлик касалликларини аниқлаш, даво чораларини танлаш ва маҳсулот харидини онлайн амалга ошириш имконини беради. «Growz» фермерликни замонавий, даромадли ва экологик хавфсиз соҳа сифатида ривожлантиришга хизмат қилади.
Алоҳида эътибор Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши, яшил қурилиш ва ёшларнинг экологик кун тартибига жалб этилишига қаратилди.
«Eco Expo Central Asia 2025»да иштирок этиш – бу кенг аудиторияга ўзининг «яшил» технологияларини намойиш этиш, янги бозорлар сари йўл очиш, стратегик ҳамкорликлар ўрнатиш ва барқарор тараққиёт йўлида глобал ҳаракатнинг ажралмас қисмига айланиш имконини берди. Бир сўз билан айтганда Eco Expo Central Asia 2025 – бу шунчаки тадбир эмас, сайёрамиз келажаги учун фидокорона ҳаракатлар маркази, экологик онгни уйғотувчи ташаббуслар майдони бўлди.
Мафтуна БАХТИЁРОВА
Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.
Батафсил19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
БатафсилЭндиликда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича далилий видеоматериал тақдим этган фуқаролар рағбатлантирилмоқда.
Батафсил