Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси ташаббуси ҳамда Навоий давлат университети ҳамкорлигида «Ёшлар – келажагимиз бунёдкори!» деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган «Долзарб 90 кунлик» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда университетнинг фаол ва ташаббускор талабалари иштирок этиб, экологик маданиятни ривожлантириш, атроф-муҳит муҳофазаси ва бу борада ёшларнинг ўрни ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар. Талабаларга чиқиндиларни саралаш ва камайтириш, сув ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, шунингдек, экологик лойиҳаларда фаол иштирок этиш каби муҳим тавсия ва таклифлар берилди.
Университетнинг Аниқ фанлар факультети декани Дилбар Камолова ҳам сўзга чиқиб, таълим жараёнида экологик тарбиянинг ўрни ва унинг ёшлар онгига ижобий таъсири ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Талабалар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган экологик лойиҳалар, ташаббуслар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил