Етти кун      Бош саҳифа

Ғалладан бўшаган майдонларни ёқманг!

Айни кунда мамлакатимизда ғалла ўрим-йиғими давом этмоқда. Ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлар шудгорланиб, ўрнига такрорий экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган.

Ғалладан бўшаган  майдонларни ёқманг!

Бироқ айрим шахслар пайкалларни ҳайдашдан олдин буғдой поялари, сомон ва ёввойи ўсимликлар қолдиқларидан тозалашга эриниб, осонгина ёқиб юбориш усулини қўлламоқда.

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Носир Халимов бошчилигидаги партия фаоллари ҳамда Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси туман бўлими инспекторлари Нишон туманидаги ғалла майдонларида бўлиб, фермерлар билан учрашди. Сомонпояларни ёқмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, «Пахтазор» МТПга қарашли «Сувон Баратович» фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим жараёнлари кўздан кечирилди. Фермерлар билан ўтган суҳбат давомида сомонпояни ёқиш оқибатида келиб чиқадиган зарарлар ҳақида айтилди.

Сомоннинг ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, туп­роқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига ҳам путур етказиб, иқтисодий зарар келтиради. Сомони ёқилган ҳудудларда ер унумдорлиги йўқолиб, тупроқ структураси бузилади. Юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементлар йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасаяди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар