Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётига дахлдор бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жараёнда қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар замонавий талаблар ва халқаро амалиёт таҳлиллари асосида моддама-модда кўриб чиқилди.
Миграция жараёнларини бошқариш такомиллашмоқда
Меҳнат миграциясини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Унда муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларга кўрсатиладиган хизматларни шаффофлаштириш ва енгиллаштиришга қаратилган муҳим нормалар илгари сурилди.
Хусусан:
– Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларга хизмат кўрсатиш учун тўловлар иш берувчи ёки буюртмачи томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда;
– илгари мавжуд бўлган тақиқ – хориждаги ишга жойлаштириш учун юртдошларимиздан ҳақ олишга рухсат берилмаслиги – бекор қилиниши таклиф этилмоқда.
Бу ўзгаришлар меҳнат бозорида эркин рақобат ва ҳуқуқий ҳимоянинг мустаҳкамланишига, миграция жараёнларининг самарали ташкил этилишига хизмат қилади.
Етказилган зарарни қоплаш осонлашадими?
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамаси давомида:
– зарарни аниқлаш, баҳолаш ва қоплаш тартиби рақамлаштирилаётгани;
– давлат органларининг моддий жавобгарлиги аниқлаштирилаётгани;
– шикоят бериш жараёни соддалаштирилаётгани қайд этилди.
Мазкур ислоҳотлар фуқаролар ва тадбиркорлар ишончи ҳамда ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамлигига қаратилган муҳим ҳуқуқий таянчдир.
Инсонпарвар ёндашув:
«оғзаки ва ёзма огоҳлантириш» амалиёти
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ҳужжатда, йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга инсонпарвар ёндашувни жорий этиш, кам ижтимоий хавфли ҳаракатлар учун жазо эмас, огоҳлантириш йўлини танлаш назарда тутилмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва фуқароларни ҳуқуқий тарбиялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, халқаро амалиёт таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим ривожланган давлатларда илк бор енгил ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга нисбатан «оғзаки огоҳлантириш» ва «маъмурий огоҳлантириш» каби чоралар самарали натижа бермоқда.
Ушбу амалиёт жорий этилганда, биринчи марта қонун бузган шахсга фақат жазо бериб қўйиш эмас, балки унга ўз қилмишининг оқибатларини тушунтириш орқали қайтаришга интилади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ:
– «Маъмурий огоҳлантириш» мустақил жазо тури сифатида кодексга киритилади;
– Йўл ҳаракати билан боғлиқ кам ижтимоий хавфли ҳуқуқбузарликлар учун «огоҳлантириш» асосий чора сифатида қўлланилиши мумкин бўлади.
Муҳокамаларда таъкидланишича, ушбу ёндашув ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳамда жазони эмас, тарбияни устувор кўрувчи ислоҳотлар тизимида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий давлат сари янги қадам
Мазкур мажлис нафақат қонунчилик жараёнидаги навбатдаги босқич, балки мамлакатда ҳуқуқий онг, инсоний ёндашув ва самарали бошқарувни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар манзарасини намоён этди.
Қонун лойиҳалари кейинги ўқишларда янада такомиллаштирилади. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва жавобгарликни инсон қадрини инобатга олган ҳолда белгилаш – янги қонунчилик сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб бормоқда.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил