Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бепарво бўлманг, бу ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар беринг!

Эндиликда сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқ­бузарликлар бўйича далилий видеоматериал тақдим этган фуқаролар рағбатлантирилмоқда.

Бепарво бўлманг,  бу ҳуқуқбузарлик ҳақида  хабар беринг!

Ҳукумат қарори (352-сон, 07.06.2025 й.) билан сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни фуқаролар томонидан аниқлаш ва хабар бериш тизимини жорий этувчи муҳим ҳуқуқий ҳужжат – «Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида»ги низом тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, «тарвуз муздек бўлсин, газонлар тўйиб сув ичсин» деб, сувдан фойдаланиш тартиби бузилаётган ҳолатлар кузатилса, уларни видеoгa олиб, 48 соат ичида «v-nadzor.gov.uz» веб-сайти орқали Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги инспекцияга юбориш мумкин. Юборилган фото ва видеоматериаллар қонун бузилиш ҳолатларини аниқлашда асос сифатида кўриб чиқилади.

Материалларда қуйидагилар акс эттирилиши талаб этилади:

– ҳуқуқбузарлик ҳолати;

 – агар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузар шахс тўғрисидаги маълумотлар;

– воқеа содир этилган манзил, сана ва вақти;

– видеоматериаллар узоғи билан 120 сониядан ошмаслиги шарт.

Юборилган материаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилади. Агар ҳуқуқбузарлик биринчи марта қайд этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш тартибини бузмаслик бўйича расмий тавсиялар юборилади.

Бироқ, шу каби ҳолат 1 йил ичида такроран содир этилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ жарима қўлланилади. Ҳуқуқбузарликни фош этган шахс жарима ундирилган тақдирда рағбатлантирилади. Яъни, ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 25 фоизи миқдоридаги пул мукофоти мазкур маълумотни тақдим этган шахсга 15 кун ичида тўлаб берилади.

Бу ташаббус сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қонун бузилишларига қарши жамоатчилик назоратини кучайтириш ва фуқаролар фаоллигини оширишга қаратилган.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар