Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимизда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, хусусан, темир йўл тармоқларини модернизация қилиш ва замонавий технологиялар асосида ривожлантириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу йўналишдаги долзарб масалалар, жумладан, «Термиз-Сариосиё» темир йўлининг техник ҳолати ва хизмат кўрсатиш даражаси танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда туман ҳокимлари ва фуқаролар таклифлари эшитилиб, мазкур йўналишни тўлиқ электрлаштириш орқали ўнта туманни Термиз билан хавфсиз, самарали ва барқарор тарзда боғлаш имкони яратилиши таъкидланди.
Электрлаштириш ташаббусининг амалий фойдаси нафақат транспорт соҳасида, балки кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий ва экологик натижаларда ҳам ўз аксини топади.
Аввало, электрлаштирилган темир йўллар экология учун анча фойдали. Электровозлар атмосферага зарарли газлар чиқармайди, бу эса ҳаво сифати яхшиланишига хизмат қилади. Ўзбекистон Экологик партияси йўналишларидан келиб чиқиб қаралганда, ушбу лойиҳа – мамлакатимизда «яшил иқтисодиёт» тамойилларини татбиқ этишда навбатдаги муҳим қадам бўлади.
Ферузбек ХУШВАҚТОВ, Ёшлар парламенти аъзоси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил