Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Шаҳрисабз туман кенгашига тумандаги Чоршанби маҳалласида яшовчи Шаҳноза Абдуллаева оғзаки мурожаат қилиб, Чоршанби озиқ-овқат деҳқон бозори ҳудудида чиқиндилар ноқонуний ташлаб кетилаётганини айтди.
Партия фаоллари ушбу ҳолатни ўрганиш учун бозор ҳудудида бўлишди. Ўрганиш ишларига бозор маъмурияти ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари чақирилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича бозор масъуллари огоҳлантирилди. Чиқиндилар атроф-муҳитга зарар келтираётгани айтилди.
Шу куни бозор атрофидаги чиқиндилар тозаланиб, ташиб кетилди. Сотувчи ва харидорлар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича радиоузел орқали мунтазам хабардор қилинмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил