Етти кун      Бош саҳифа

Тошкент – халқаро инвестиция маркази

Ўтган ҳафтада пойтахтимизда жаҳон миқёсидаги нуфузли халқаро анжуман – тўртинчи халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил этилди. Форумда юзга яқин мамлакатдан 8 минг нафарга яқин иштирокчи, жумладан 3 минг нафардан зиёд хорижий меҳмонлар қатнашгани ҳам унинг нуфузи нақадар катталигидан дарак беради.

Мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми икки баробарга ошди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 35 млрд, экспорт ҳажми эса 27 млрд доллардан ошди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир!»

Форум доирасида «яшил» энергетика ҳамда рақамли инфратузилмаларни ривож­лантириш масалалари асосий муҳокамалар марказида бўлди. Хусусан, ҳозиргача «яшил энергетика» йўналишига 6 млрд долларлик сармоя жалб этилган бўлса, 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқаришда 54 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Форум доирасида Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама музокаралар ҳам жонли руҳда ўтди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва араб мамлакатлари билан энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Болгария ва Словакия билан саноат, таълим ва технологиялар йўналишида ҳамкорлик истиқболлари белгиланди.

Нуфузли анжуман натижалари Ўзбекистоннинг халқаро сармоядорлар учун очиқ, барқарор ва ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаганини кўрсатди. Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат сармоя жалб қилиш, балки тажриба, технология ва замонавий стратегик ёндашувлар билан ўртоқлашишга хизмат қилувчи глобал платформа сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.

Мухтасар айтганда, Тошкент инвес­тиция форуми яқин келажакда нафақат минтақавий, балки жаҳон иқтисодий мулоқотида муҳим ўрин тутадиган майдонга айланиши шубҳасиз.

 

Севара ФАЙЗИЕВА,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар