Етти кун      Бош саҳифа

«Шарқобод» маҳалласида 35 та хонадон тўлиқ қуёш энергиясидан фойдаланмоқда

Юртимизда энергоресурсларни тежаш, бунда муқобил энергия манбаларидан кенг фойданиш бўйича кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда.

«Шарқобод» маҳалласида  35 та хонадон  тўлиқ қуёш энергиясидан фойдаланмоқда

Қайта тикланадиган энергиянинг ушбу туридан йил давомида кенг фойдаланиш мумкин ва бу амалда ўз исботини топмоқда.

Сирдарё вилоятида ўрганишлар олиб бораётган ЎЭП фракцияси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ховос туманидаги «Шарқобод» маҳалласида бўлиб, бу ердаги хонадонларга ўрнатилган қуёш панеллари, «яшил» энергиядан фойдаланиш даражасини ўрганди.

Маҳалладаги 35 та хонадонда қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, 5 кВт, 10 кВт ва 20 кВт қувватдаги панеллардан фойдаланилмоқда. Уларнинг умумий қуввати 193 кВт бўлиб, ушбу панеллар ёрдамида, 5 кВт қувватлисидан ойига ўртача 750 минг сўмлик, 10 кВт қувватдагисидан 1,5 миллион сўмлик, 20 кВт ҳажмлисидан эса 3,5 миллион сўмликкача электр энергияси олиниб, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ орқали давлатга сотилмоқда. Бу эса нафақат маҳаллий аҳолини қўшимча даромад билан таъминламоқда, балки энергия танқислигини камайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Депутат Абдушукур Ҳамзаев ва ишчи гуруҳ аъзолари қуёш панеллари ўрнатилган хонадон эгаларидан бири билан суҳбатлашди. Хонадон эгаси қуёш панелларининг фойдаси, уларнинг техник ишончлилиги ва энергия тежаш борасидаги афзалликларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унга кўра, дастлабки инвестиция 2-3 йил ичида ўзини тўлиқ оқлайди, шунингдек, ҳаво ифлосланишини камайтиришга ҳам муҳим ҳисса қўшади.

– Маҳаллага кираверишда йўл бўйларига экилган манзарали дарахт ва буталар, ям-яшил манзара бу гўшанинг ободлигидан дарак бериб турибди, — дейди Абдушукур Ҳамзаев. – Аҳолининг ўз яшаш ҳудудига бўлган меҳр-муҳаббати, ташаббускорлиги, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига қўшган ҳиссасини кўриб, бу маҳаллада чинакам табиатсевар инсонлар яшаётганига амин бўлдик.

«Шарқобод» маҳалласида аҳоли томонидан амалга оширилаётган бундай ташаб­буслар экологик барқарорлик, муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва яшил иқтисодиёт сари дадил қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Экологик партия томонидан бундай амалий тажрибалар бош­қа ҳудудлар учун ҳам ибрат сифатида тарғиб этилиши мақсад қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар