Етти кун      Бош саҳифа

Ишлаб чиқаришингиз экологик хавфсизми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида ўрганиш олиб бориб, турли соҳа вакиллари, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди.

Ишлаб чиқаришингиз  экологик хавфсизми?

Аввало қабул қилинган қонунлар ижроси, 2025 йилги Давлат дастурида белгиланган экологик йўналишдаги вазифаларнинг бажарилиши ҳамда ҳудудда экологик барқарорликка эришиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳолати ўрганилди.

Партия раҳбари, депутат Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили «Энерсок» масъулияти чекланган жамияти бўлди. Бу ерда улар корхона негизида барпо этилаётган 1573 МВт қувватга эга «Сирдарё-2» буғ-газ электр станцияси қурилиши лойиҳаси билан танишдилар. Лойиҳа доирасида атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва экологик хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурлиги қайд этилиб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Депутатлар Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудидаги қиймати 1,1 млрд доллар, қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси фаолиятини ҳам кўздан кечирдилар.

Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қурилган ушбу электр станцияси тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда. Мазкур лойиҳа минтақанинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш, саноат салоҳиятини ошириш ва барқарор электр таъминотини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этяпти.

Иссиқлик электр станцияси энг янги технологиялар асосида барпо этилган бўлиб, тежамкорлик ва экологик хавфсизлик жиҳатидан замонавий халқаро стандартларга тўла мос келади. Станциянинг ишга туширилиши орқали юзлаб иш ўринлари яратилган.

Ширин энергетика коллежида «ACWA Power» компанияси буюртмасига биноан малакали кадрлар тайёрланади. Таълим жараёнлари замонавий технологиялар асосида ташкил этилган бўлиб, математика, физика, кимё, информатика ва инглиз тили фанлари халқаро дастурлар асосида чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилмоқда.

Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан «яшил» технологиялардан самарали фойдаланиш, электр станцияси атрофида «яшил» белбоғларни барпо этиш юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар