Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилДепутатлик ўрганишлари юртимизнинг барча ҳудудларида қизғин тус олиб, Андижон вилояти ҳам бу жараёндан четда қолгани йўқ.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Азизбек Акбаров Андижон вилоятидаги ўрганишлари давомида булоқбошилик табиат шайдоси, заҳматкаш инсон, агроном Ойбек Ботировнинг тажриба даласида бўлди.
Юртдошимиз бир неча йилдирки, ўсимлик дунёсини сув билан таъминлаш қийин бўлган адир, тоғли ва чўл ҳудудларига дарахт экиш, уларни парваришлаш бўйича тажрибалар ўтказиб келади. Натижа ёмон эмас. Агроном бу ишларни оддий технологиялар ёрдамида амалга ошириш тарафдори.
Депутат Азизбек Акбаров Ойбек Ботировнинг Янги Андижон шаҳарчасининг адирлик қисмида бунёд этган мўъжаз боғида бўлиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Агар менга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги имконият яратиб берса, мана шу тажрибаларимни кенгроқ масштабда олиб боришим учун қўшимча ер майдони ажратилиб берилса, бу ишларни бошқа ҳудудларда ҳам олиб борган бўлардим. Бу, шубҳасиз, мамлакатимизнинг яшиллик даражасига ижобий таъсир кўрсатиб, юртимизда кам харажатли боғлар барпо этилишига катта ёрдам бўлар эди, – дейди Ойбек Ботиров.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил